19:00 25 Август 2019
Эфир
  • RUB138.47
  • EUR10092.14
  • USD9061.00
Отработанное ядерное топливо

Ўзбекистон АЭСда ишлатиб бўлинган ёқилғи қайта ишлаш учун Россияга юборилади

© Sputnik / Александр Кондратюк
Жамият
Ҳавола олиш
30910

Ўзбекистонда қуриладиган АЭСда ишлатиб бўлинган ёқилғи қайта ишлаш учун Россияга юборилади.

ТОШКЕНТ, 14 авг – Sputnik. Ўзбекистонда қуриладиган АЭСда ишлатиб бўлинган ёқилғи қайта ишлаш учун Россияга юборилади. Радиоактив чиқиндилар республикада сақланади. Бу ҳақда “Ўзатом” матбуот хизмати хабар қилди.

“Ишлатиб бўлинган ёқилғи қайта ишлаш учун Россияга юбориш режалаштирилган”, - дейилган хабарда.

Хабарда айтилишича, қайта ишлаш жараёнида қимматли ядровий материал чиқарилади, қолгани эса буғлаш ва пресслаш орқали қаттиқ агрегат ҳолатга келтирилади ва Ўзбекистонга қайтарилади.  

Бу механизм Ўзбекистон ва Россия аъзо бўлган қатор халқаро шартномалар билан кўзда тутилган: Ядровий қуролни тарқалмаслик тўғрисида Шартнома (1968 йил 1 июль), Ядровий қурилмаларни ва ядровий материални жисман ҳимоя қилиш тўғрисида Конвенция (1979 йил 26 октябрь),  Ишлатиб бўлинган ёқилғи билан муомалада бўлиш хавфсизлиги тўғрисидаги ва ва радиоактив чиқиндилар билан муомалада бўлиш хавфсизлиги ҳақидаги бирлашган Конвенция (1997 йил 5 сентябрь).

“Ҳар бир мамлакат радиоактив чиқиндиларни ўз ҳудудида сақлаши керак”, - дейилган хабарди.  

2018 йил сентябрь бошида Россия бош вазири Дмитрий Медведев ва Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов АЭС қурилишида ҳамкорлик қилиш тўғрисида битимни имзолашганди.

Россиянинг "Росатом" давлат корпорацияси 1 200 МВт қувватга эга “3+” авлодидаги 1200-сув энергетик реакторли иккита энергоблок қуриш режалаштирилган.

Ўтказилган илмий изланишлардан сўнг АЭС қурилиши учун оптимал майдон деб Жиззах вилоятида жойлашган Тузонкўл яқинидаги ҳудуд танланган.

Бугунги кунда бу майдонда АЭС қурилиши учун тадқиқот ишларининг иккинчи босқичи жадал суратларда олиб борилмоқда.

Станцияни 2028 йилгача ишга тушириш режалаштирилган.

Атом электр станцияси барпо этилиши натижасида йилига 3,7 миллиард куб метр табиий газ тежалади. Бу манба қайта ишланиб, юқори қўшилган қийматли нефть-кимё маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

Асосий мавзулар