09:10 12 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55
Заключенный исправительной колонии во время работы

ИИВ маҳкумларнинг ойлигидан ушлаб қолинаётгани ҳақидаги хабарларни рад этди

© Sputnik / Максим Блинов
Жамият
Ҳавола олиш
86 0 0

ИИВ 51-сон манзил-колониясида маҳкумларнинг ойлигидан ушлаб қолинаётгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik.  ИИВ 51-сон манзил-колониясида маҳкумларнинг ойлигидан ушлаб қолинаётгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

Қайд этилишича, UY JOY QURILIS МЧЖ билан тузилган пудрат шартномасига асосан ҳар ой якуни бўйича маҳкумларга ҳақиқатда бажарилган иш ҳажмидан ҳамда тасдиқланган разряд ва базавий тариф ставкаларидан келиб чиқиб, 800 минг сўмдан 2,7 млн. сўмгача бўлган миқдорда ойлик маоши ҳисобланиб келинмоқда.

“Қурилиш объектларида ишга жалб қилинган маҳкумларга ойлик иш ҳақлари белгиланган тартибда ҳисобланиб, уларнинг иш ҳақидан ноқонуний равишда ушланмалар амалга оширилишига йўл қўйилмаган”, - дейилади расмий баёнотда.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда 51-сон манзил-колониясида маҳкумларнинг ойлигидан ушлаб қолинаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Асосий мавзулар