14:24 22 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.70
  • EUR10553.06
  • USD9448.53
Завод по производству минеральной ваты

Марказий Осиёда етакчи: хитойликлар Ангренда минерал юнг ишлаб чиқарувчи завод қуради

© Sputnik / Алексей Даничев
Жамият
Ҳавола олиш
24910

Ангрен шаҳрида кейинги йил ишга тушириш режалаштирилган заводда 300 та янги иш ўринлар очилади.

ТОШКЕНТ, 15 авг – Sputnik. “Ангрен” эркин иқтисодий зонасида Марказий Осиёда етакчи бўладиган минерал юнг ишлаб чиқарувчи янги “ANGREN INSULATION” заводи қурилишига старт берилди, деб хабар қилди Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.

“Ангрен” эркин иқтисодий зонасида ҳам инвестиция жалб этиш орқали янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хитойлик тадбиркорлар билан ҳамкорликдаги мазкур замонавий ишлаб чиқариш мажмуасини барпо этиш учун босқичма-босқич 40 миллион доллардан ортиқ сармоя киритилиши мўлжалланмоқда.

2020 йилда фойдаланишга топширилиши режалаштирилган корхонада 300 та янги иш ўрни яратилади.

Дунё етакчи фирмаларининг 50 минг тоннадан ортиқ тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган автоматлаштирилган линиялари билан жиҳозланади.

Қурилиш жараёнида минерал юнг изоляциясидан фойдаланиш энергия тежаш кўрсаткичларини сезиларли даражада оширади ва ҳар қандай бинонинг энергия самарадорлигини яхшилайди. Қурилиш компаниялари ва аҳоли томонидан минерал юнгдан фойдаланиш йилига камида 10 миллиард кубометр табиий газни тежаш имконини яратади.

Асосий мавзулар