15:13 15 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB142.96
  • EUR10360.56
  • USD9395.63
ГУВД показало голограммы о разрешении на тонировку автомобиля

Голограмма олдинги ўнг ойнанинг юқори бурчагига ёпиштирилган бўлиши керак - ИИББ

ГУВД Ташкента
Жамият
Ҳавола олиш
322 0 0

Автомобиль ойнасини қорайтиришга русат берувчи голограммани ёпиштиришни унутманг – ИИББ огоҳлантируви.

ТОШКЕНТ, 18 авг – Sputnik. Ойнани қорайтиришга рухсат олдингизми? Энди эса голограммани ёпиштиришни унутманг!, - деб ҳайдовчиларни огоҳлантирди Тошкент шаҳар ИИББ.

Ушбу йилнинг 5 августида автомобил ойналарига ранг бериш имконияти кенгайиши муносабати билан пойтахт йўлларида қорайтирилган ойналар билан тобора кўпроқ автомобиллар пайдо бўлмоқда, аммо шу билан бирга уларнинг олди ойнасида махсус эмблемалар  -голограммалар  йўқлиги ҳолатлари ҳам кўплаб учрамоқда.

Ушбу муносабат билан ИИББ ҳайдовчиларни яна бир бор махсус эмблемани (голограмма) ҳақида огоҳлантирди. Голограмма олди ойнанинг юқори ўнг бурчагида ёпиштирилган бўлиши керак. Ушбу эмблема, рухсатнома ва қорайтирадиган плёнка билан бирга, хайдовчига берилиши керак. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходими учун ойнада эмблеманинг мавжудлиги хайдовчининг рухсати борлигини билдиради, яъни тегишли хужжатни текшириш учун қорайтирилган ойнали машинани тўхтатиш ҳолати камроқ бўлади, ва тўхтатилган ҳолларда ҳам, рухсатни текшириш кўп вақтни талаб қилмайдиган масала бўлиб қолади, чунки эмблема кўриниб туради

Шунинг учун, эслатма билан рухсат олган хайдовчиларга мурожаат қиламиз: олди ойнада олган эмблемани (голограмма) ёпиштиришни унутманг , - дейилган ИИББ хабарида.

Шунингдек, аҳолининг автоулов ойнасини қорайтириш мавзусига катта қизиқиши туфайли биз хужжат ва эмблемаларни сохталаштириш, сохта хужжатларни ва эмблемарални сотишда иштирок этиш ёки улардан фойдаланиш ҳолатлари юзга келишини тушунамиз.

Эслатиб ўтамиз, ҳар уч ҳолатда ҳам, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 228-моддасига асосан "Ҳужжатлар, штамплар, мухрлар, бланкаларни тайёрлаш, қалбакилаштириш, улардан фойдаланиш ёки уларни сотиш" учун жавобгарликка тортиш чоралари белгиланган.

Асосий мавзулар