Тошкентда мактабларни таъмирлаш учун 800 миллиард сўм ажратилди

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишПодготовка школ к началу учебного года
Подготовка школ к началу учебного года - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкентда 2019 йилда 10 та мактабни реконструкция қилиш ва 40та мактабни таъмирлаш ва қайта жиҳзозлаш учун 400 млрд. сўм ажратилган.

ТОШКЕНТ, 19 авг - Sputnik. Тошкент шаҳрида янги мактаблар қуриш, мавжудларини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш учун 800 млрд. сўм маблағ ажратилади, деб хабар қилмоқда Халқ таълими вазирлиги.

Школьная ярмарка в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Мактаб бозорлари: савдогарлар найрангларига қарши қўлланма

Ушбу маблағлар Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент шаҳри умумтаълим мактаблари фаолиятини замонавий талаблар асосида такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан ажратилади.

Қарорда айтилишига кўра белгиланган сумманинг 400 млрд. сўми 2019 йилда ажратилади. Ушбу маблағ эвазига пойтахтда 10 та мактаб реконструкция қилинади ва 40та мактаб таъмирланади ва қайта жиҳзланади. Айни дамда уларнинг рўйхати ҳам тасдиқланган.

2020 йилда ҳам умумтаълим муассасаларини қуриш, мавжудларини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш учун яна 400,0 млрд сўм ажратиш режалаштирилган.

Мактабни янги ўқув йилига тайёрлаш - Sputnik Ўзбекистон
Мактабларда ремонт учун пул йиғилмайди: таъмирлаш-эксплутация хизматлари ташкил этиляпти

Айни дамда Тошкент шаҳри мактабларида ўқувчиларга жой етишмаслиги ва улар навбатга туриб ўқишга мажбур бўлиш ҳолатлари кузатилмоқда.  Хусусан,  2019-2020 йилларда 2018-2019 ўқув йилида Тошкент шаҳрининг 309 004 нафар ўқувчи ўрнига эга 303 та умумтаълим мактабида жами 409 703 нафар ўқувчи таҳсил олгани ҳолда ўртача навбатлилик даражаси 1,4 %ни ташкил этган.

Ундан ташқари 2019-2020 ўқув йили 1-синфларига келадиган ўқувчилар сони 450 минг нафарга етади. Натижада умумтаълим мактабларида қўшимча 140 минг ўқувчи ўрнига эҳтиёж юзага келади.

2019 йил 1 сентябрдан бошлаб қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари илғор мамлакатлар тажрибасини инобатга олган ҳолда, замонавий ҳамда халқаро стандартларга жавоб берадиган талаблар асосида ишлаб чиқиланди.

Қарор матни билан батафсил қуйида танишиш мумкин.

Янгиликлар лентаси
0