15:03 18 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30
Капельница

Самарада заҳарланган ўзбекистонликлар 3 ойгача шифохонада қолиши мумкин

© Sputnik / Алексей Куденко
Жамият
Ҳавола олиш
141 0 0

Дастлабки хулосаларга кўра, заҳарловчи модда – зоокумарин ёки дикумарин бўлиши мумкин, лекин бу аниқ эмас. Ушбу модданинг лаборатория текширувлари ҳали якунига етмади.

ТОШКЕНТ, 19 авг – Sputnik. Россиянинг Самара шаҳрида оммавий заҳарланган Ўзбекистон фуқаролари 3 ойгача шифохонада қолишлари мумкин. Бу ҳақида Sputnik мухбирига Ўзбекистоннинг Қозондаги бош консулхонаси вакили хабар қилди.  

“Даволаниш узоқлиги 80-90 кунгача бўлиши мумкин. Ҳаммаси бемор организмининг индивидуал хусусиятларига боғлиқ. Айни дамда Самарадаги шифохонадаги беморларнинг аҳволи стабил. Улар қон тозалаш жараёнидан ўтмоқда. Шифокорлар айтишига қараганда касалхонада қон ва қон тозаловчи препаратлар билан муаммо йўқ”, - дейди Бош консухона вакили.   

Беморларнинг ўзи эса тезроқ шифонхонадан чиқиб ишга қайтишни хохлашмоқда. Улар иш мавсуми тугаб маошсиз қолишдан хавотирда.

Олдин хабар берганимиздек, Самарада заҳарланган беморлар “Кошелевский посад” корхонасида қонуний ишлаган. Россия меҳнат қонунчилигига асосан уларга “касаллик варақаси”га асосан компенсация тўловлари тўланиши керак.

Москвага ФВВ самолётида олиб келинган 4 нафар беморнинг аҳволи – оғир. Улар Гематология институтининг жонлантириш (реанимация) бўлимида жойлаштирилган.

Россия Тергов қўмитаси ва Бош прокуратураси ушбу оммавий заҳарланиш ҳолати юзасидан текширув ўтказмоқда. Заҳарловчи модда организмга қандай кириб қолгани ҳам маълум эмас - иш жараёнидами ёки овқат билан.

Дастлабки хулосаларга кўра, заҳарловчи модда – зоокумарин ёки дикумарин бўлиши мумкин, лекин бу аниқ эмас. Ушбу модданинг лаборатория текширувлари ҳали якунига етмади.

Маълумот учун, зоокумарин - кемирувчиларга қарши заҳар бўлиб, ундан қишлоқ хўжалигида фойдаланилади.

Эслатиб ўтамиз, 18 июл куни Самара вилоятида 69 нафар Ўзбекистон фуқаролари номаълум моддадан заҳарланиб шифохонага тушиб қолгани хабар қилинган эди. Кейинчалик уларнинг 20дан ортиғи соғлиги яхшиланини муносабти билан касалхонадан чиқариб юборилган. Айни дамда 48 нафар киши Самара ва Тольятти шифоналарида қолмоқда.

Асосий мавзулар