Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга жўнаб кетди

Oбуна бўлиш
Қорақалпоғистонга сафари давомида президент Мўйноқ, Қонликўл, Қораўзак, Тахиатош туманлари ва Нукус шаҳридаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечиради.

ТОШКЕНТ, 20 авг – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ислоҳотларнинг бориши билан яқиндан танишиш мақсадида 20 август куни Қорақалпоғистон Республикасига жўнаб кетди, деб хабар қилмоқда президент матбуот хизмати. 

Сафар давомида Мўйноқ, Қонликўл, Қораўзак, Тахиатош каби туманлар ва Нукус шаҳридаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш, саноат корхоналари ва фермер хўжаликлари фаолияти билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиб, янги лойиҳаларни белгилаш режалаштирилган. Ташриф икки кунга мўлжалланган, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йилнинг 15-16 ноябрь кунлари Қорақалпоғистонда бўлиб у ерда турли соҳалар ривожланиши ва янги лойиҳалар, маҳаллий аҳолининг турмуш тарзи ва кайфиятлари билан танишган эди.

Янгиликлар лентаси
0