14:57 18 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30
В Узбекистане начинается прием детей в школы по допквоте

СамДУ ҳузурида физика-математикага ихтисослашган мактаб очилди

Facebook/Шерзод Шерматов
Жамият
Ҳавола олиш
92 0 0

Аниқ фанларга ихтисослашган мактабга 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб 7-синфдан 120 нафар ўқувчилар қабул қилинади.

ТОШКЕНТ, 20 авг - Sputnik. Самарқанд давлат университети ҳузурида аниқ ва табиий фанларга ихтисослаштирилган мактаб ташкил этилди, деб хабар қилмоқда, Ҳуқуқий ахборот портали.  

Ушбу мактабнинг асосий вазифаси этиб - физика, математика, кимё ва биология фанлари бўйича иқтидорли ўқувчиларни танлаш, уларга замон талабларига мос чуқур билим бериш белгиланди.

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб мактабнинг 7-синфига физика-математика йўналиши бўйича 60 нафар, кимё-биология йўналиши бўйича 60 нафар ўқувчи танлов асосида қабул қилинади.

Ихтисослаштирилган мактаб битирувчиларига давлат намунасидаги умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома берилади.

Мактаб директори Самарқанд давлат университети ректори тавсиясига мувофиқ Олий ва ўрта махсус таълим вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

Асосий мавзулар