Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги собиқ раҳбарлари 20 миллион доллар пора олган

© Sputnik / Рамиз БахтияровРавшан Ибрагимов
Равшан Ибрагимов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
20 миллион доллар пора олган Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги собиқ раҳбарияти 12 йилга қамалди.

ТОШКЕНТ, 21 авг – Sputnik. Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг собиқ раҳбарлари узоқ муддатларга қамалди, деб хабар қилмоқда Халқ сўзи нашри Олий суд матбуот хизматига асосан.

Преступник за решеткой - Sputnik Ўзбекистон
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг раҳбарияти ҳибсга олинди

Ташқи меҳнат миграцияси агентилиги раҳбариятининг 20 нафар ходимлари 2018 йилнинг 14-20 ноябрь кунларида ҳибсга олинган эди. Ўшанда ушбу муассаса раҳбарияти фуқароларни Кореяга ишга жўнатиш жараёнида 20 миллион доллар пора олганликда гумон қилинган эди. Бир неча кун ўтганидан сўнг Бош прокуратура томонидан ушбу хабар тасдиқланди.

Олий суд томонидан агентликнинг собиқ раҳбарлари фирибгарлик, пора бериш, компьютер ахборотидан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланишда айбдор топилган. Тошкент шаҳар Жиноят ишлари бўйича судин 19 августда қуйидаги ҳукмни чиқарган::

  • Ибрагимов Ровшан - Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг собиқ бошлиғи – 12 йилга озодликдан маҳрум этилган.
  • Улуғбек Назаров - Агентлик бошлиғи ўринбосари – 12 йилга озодликдан маҳрум этилган.
  • Алижон Абдуллаев - Агентликнинг Фуқароларни чет элда ишга жойлаштириш масалалари департаменти Чет элда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлганларни топиш ва рўйхатга олиш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган – 11 йилга озодликдан маҳрум этилган.
  • Озод Махсудов - Агентликнинг Жўнаб кетишдан олдинги мослаштириш ва ўқитиш маркази директори лавозимида ишлаган – 11 йилга озодликдан маҳрум этилган.

Судланувчилар Жиноят кодексининг 210 (пора олиш), 211 (пора бериш), 243 (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) ва 278-2 (компьютер ахборотидан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланиш) моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилган.

Янгиликлар лентаси
0