14:19 22 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.70
  • EUR10553.06
  • USD9448.53
Лаборантка проводит анализ крови на ВИЧ-статус в центре по профилактике и борьбе со СПИДом

ССВ: Ўзбекистонда бачадон бўйни саратони касаллигининг олдини олиш чораси топилди

© Sputnik / Саид Царнаев
Жамият
Ҳавола олиш
102 0 0

Бачадон бўйни саратони аёллар саломатлигига таҳдид қилувчи жиддий касалликлардан бири ҳисобланади. 2018 йилда дунёда бачадон бўйни саратони билан қарийб 570 000 янги касалланганлик ҳолати қайд этилган.

ТОШКЕНТ, 21 авг – Sputnik. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда бачадон бўйни саратони касаллигининг олдини олиш чораси топилганини маълум қилди.

Саратоннинг бу турининг олдини олиш борасида синалган ва самарали стратегиялар мавжуд. Улардан бири — одам папилломавируси (ОПВ) га қарши эмлаш. Ўзбекистон бу борада биринчи қадамни қўйди, яъни шу йилнинг ноябридан бошлаб 9 ёшли қизлар ушбу касалликка қарши эмланади.

Миллий эмлаш календарига кўра, мамлакатда болалар давлат бюджети ҳисобидан 12 та бошқариладиган инфeкцияларга қарши эмланади. Шунинг учун ҳам мамлакатда эпидемиологик ҳолат барқарор сақланмоқда.

“Эндиликда ОПВга қарши вакцинанинг жорий қилиниши эса яна бир оғир касаллик — бачадон бўйни саратони касаллигининг олдини олишга хизмат қилади. Юртимизда 9 ёшли ўсмир қизларни режали эмлаш шу йилнинг ноябрь ойидан бошланади. Бунинг натижасида келажакда ҳар йили 1 100 та касалланиш ва бачадон бўйни хасталиги бўйича 600 га яқин ўлим ҳолатларининг камайишига эришилади”, - дейилади ССВ хабарида.

Бачадон бўйни саратони аёллар саломатлигига таҳдид қилувчи жиддий касалликлардан бири ҳисобланади. 2018 йилда дунёда бачадон бўйни саратони билан қарийб 570 000 янги касалланганлик ҳолати қайд этилган. Ҳар йили шу касалликдан 311 000 дан ортиқ аёллар вафот этади.

Асосий мавзулар