21:35 21 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB149.01
  • EUR10498.56
  • USD9500.96
Города мира. Москва

Москвада Тошкент кунлари бўлиб ўтади

© Flickr/ Alex Defender
Жамият
Ҳавола олиш
171 0 0

Ҳозирда Тошкент шаҳар ҳокимлиги делегациясининг Москва шаҳрига ташрифи амалга оширилмоқда.

ТОШКЕНТ, 21 авг – Sputnik. Москвада Тошкент кунлари бўлиб ўтади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарига кўра, айни кунларда Тошкент шаҳар ҳокимлиги делегациясининг Москва шаҳрига ташрифи амалга оширилмоқда. Делегация аъзолари дастлаб Москва ҳукумати Ташқи иқтисодий ва халқаро алоқалар департаментида бўлиб ўтган учрашувда иштирок этишган.

Таъкидланишича, ўзаро мулоқот давомида томонлар Москва шаҳрида “Тошкент кунлари”ни ўтказиш масаласини атрофлича муҳокама этишган.

Бектемир туман ҳокими Шоҳруҳ Мамажонов бошчилигидаги Тошкент шаҳар ҳокимлиги делегацияси ташриф давомида Москва шаҳар Савдо саноат палатасида бўлиб, унинг мутасаддилари билан учрашишди.

Йиғилишда Москва шаҳар ССП вице-президенти Сурен Варданян тошкентлик тадбиркорларга Москва шаҳридаги бизнес муҳити, иқтисодий шарт-шароитлар борасида атрофлича маълумот берди. Шунингдек, икки томон вакиллари ўзаро ҳамкорлик йўналишлари ҳақида фикр алмашишди.

Асосий мавзулар