“Афросиёб” ҳаракат жадвалига ўзгартириш киритилди

© Michał HuniewiczВысокоскоростной электропоезд "Афросиаб"
Высокоскоростной электропоезд Афросиаб - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Байрам муносабати билан “Афросиёб” поездларининг қўшимча рейслари амалга оширилади.

ТОШКЕНТ, 21 авг – Sputnik. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Ўзбекистон мустақиллигининг 28 йиллиги ҳамда кўплаб йўловчиларнинг талабларини инобатга олиб, “Тошкент—Самарқанд—Тошкент” йўналишида “Афросиёб” поездларининг ҳаракат жадвалига ўзгартириш киритилганлигини маълум қилди.

Ўзбекистонликлар Мустақиллик куни муносабати билан неча кун дам олиши маълум бўлди

Хабарда айтилишича, 2019 йил 26, 27, 28, 29 август ҳамда 2, 3 сентябрь кунлари “Афросиёб” поездларининг қўшимча рейслари амалга оширилади.

Ушбу саналарда мазкур поездлар соат 08:30 да Тошкент марказий вокзалидан, соат 17:00 да эса Самарқанд вокзалидан ҳаракатланади.

Янгиликлар лентаси
0