05:43 10 Декабр 2019
Эфир
  • RUB147.79
  • EUR10476.36
  • USD9510.99
Презентация нового автомобильного бренда RAVON

RAVON автомобиллари Россия бозорига қайтди

© Sputnik / Евгения Новоженина
Жамият
Ҳавола олиш
385 0 0

Ravon янгиланган нархлар билан Россия бозорига қайтди.

ТОШКЕНТ, 22 авг – Sputnik. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган Ravon автомобиллари Россия бозорига қайтди, деб хабар қилмоқда компания матбуот хизмати.  

"Ҳурматли Ravon бренди ишқибозлари! “ЎзАвтоМоторс МДҲ” компанияси УзАвтоМоторс заводида ишлаб чиқарилган (олдин General Motors Узбекистан) Ravon автомобилларини Россияга етказиб бериш қайтадан бошланганини хурсандчилик билан хабар қилади”, - дейилган хабарда.

“ЎзАвтоМоторс МДҲ” Россия бозорига вақт синовидан ўтган “RAVON R4”, “RAVON R2” ва “RAVON Nexia R3” автомобилларини етказиб беришдан бошлайди.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг май ойидан бошлаб, нарх сиёсатини қайта кўриб чиқиш муносабати билан Ravon компанияси Россияга автомобиллар етказиб беришни тўхтатиб қўйган эди.

Россия бозорига қайта кириб келаркан Ravon кам бюджетли арзон автомобиллар сегментида лидер бўлишга ҳаракат қилади. Бунинг учун унда барча ресурслар мавжуд. Хусусан, вақт синовидан ўтган сифат, замонавий технологиялардан фойдаланиш, дилерлар тармоғини кенгайтиришга қаратилган узоқ муддатли режалар бор.

Ravon автомобилларининг Россияда бошланғич нархлари қуйидагича бўлади: Ravon R2 - 646 000 рубл, RAVON R3 NEXIA - 670 000 рубл ва RAVON R4 - 678 000 рубл.

Асосий мавзулар