00:42 20 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24
Насилие в семье

Сенат аёлларни тазйиқлардан ҳимоялаш тўғрисида қонунни маъқуллади

© Flickr /
Жамият
Ҳавола олиш
132 0 0

Қонунда белгиланишича, хотин-қизларни турмушда, иш жойларида, таълим муассасаларида ҳамда бошқа жойларда тазйиқлар ва зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш таъминланади.

ТОШКЕНТ, 23 авг – Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма биринчи ялпи мажлисида “Хотин-қизларни тазйиқлар ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун маъқулланди. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар қилмоқда.

Қонунда белгиланишича,  хотин-қизларни турмушда, иш жойларида, таълим муассасаларида ҳамда бошқа жойларда тазйиқлар ва зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш таъминланади.

Маъқулланган янги қонунга кўра, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчи таҳдид ҳақида тегишли органларга ёхуд судга мурожаат этиш, бепул ҳуқуқий маслаҳат, ижтимоий, психологик, тиббий ва бошқа ёрдам олиш каби ҳуқуқларга эга.

Аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида қонун лойиҳаси тайёрланди

Бу ҳолларда жабрланувчи етказилган моддий ҳамда маънавий зарарни қоплаш тўғрисида ариза билан судга мурожаат этганида давлат божи тўлашдан озод қилинади.

Эслатиб ўтамиз, 23 август куни Тошкентда Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг йигирма биринчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади.

Асосий мавзулар