06:43 20 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB149.01
  • EUR10498.56
  • USD9500.96
Граница между Кыргызстаном и Казахстаном

Давлат чегара ўтказиш пунктларида пуллик хизматлар - ҳукумат қарори лойиҳаси

Sputnik / Табылды Кадырбеков
Жамият
Ҳавола олиш
65320

Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида пуллик хизматларни ташкил этилишини тартибга солиш мақсадида ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрлади.

ТОШКЕНТ, 23 авг – Sputnik. “Ўзбекистон Республикасининг давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида пуллик хизматлар кўрсатилишини тартибга солиш тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланди.

Ҳужжатга  давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида кўрсатиладиган пуллик хизматлар рўйхати илова қилинган. Унда 14 та хизматлар киритилган: масалан, консуллик хизмати фаолияти; Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган мобил алоқа операторлари хизматлари; валюта айирбошлаш операциялари, божхона ва бошқа тўловларни тўлаш билан боғлиқ банк хизматларини кўрсатиш бўйича фаолият; умумий овқатланиш ҳамда санитар-гигиеник хизматларни ташкил этиш бўйича фаолият; бож олинмайдиган савдо дўконларида товарларни чакана савдоси; йўловчилар учун қўл аравачаларини ижарага бериш; йўловчиларни ўтказиш пунктини ичида ташиш хизмати, такси чақириб бериш хизмати.

"Пуллик хизматларни кўрсатилиши учун ўтказиш пунктлари Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар бўйича бошқармалари томонидан Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари билан келишилган ҳолда, ўтказиш пунктини индивидуал кўрсаткичларини инобатга олиб белгиланади", - дейилган лойиҳада.

Бунда, ўтказиш пунктини географик жойлашуви, кўрсатилиши мумкин бўлган пуллик хизматлар тури ҳамда уларни кўрсатиш учун ажратилиши мумкин бўлган ҳудуд майдони, ўтказиш пунктини ўтказувчанлик қобилияти инобатга олинади.

Асосий мавзулар