Ўзбекистон олийгоҳларида янги ўқув йили 4 сентябрдан бошланади

© Sputnik / Виталий АньковСтуденты в аудитории
Студенты в аудитории - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мамлакат олий таълим муассасаларида янги 2019/2020 ўқув йили 4 сентябрдан бошланади.

ТОШКЕНТ, 26 авг - Sputnik. Ўзбекистон олий таълим муассасаларида янги 2019/2020 ўқув йили 4 сентябрдан бошланади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар қилди.

Хоким Ташкента вручил школьникам подарки - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон мактабларида ўқиш қачондан бошланиши айтилди

“Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрами муносабати билан олий таълим муассасалари жамоаларига муносиб дам олиш шароитларини яратиб бериш мақсадида олий таълим муассасаларида янги 2019/2020 ўқув йили 4 сентябрдан бошланишни маълум қиламиз”, - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонликлар мустақиллик куни байрами муносабати билан кетма-кет тўрт кун дам олади. Ҳафтасига беш кун ишлайдиганлар 31 август - 3 сентябрь кунлари, олти кун ишлайдиганлар эса 1 сентябрь - 3 сентябрь кунлари дам олади.

Янгиликлар лентаси
0