18:53 15 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10455.03
  • USD9490.77
Мужчина и женщина держат друг друга за руку

2036 йилда Россияда эркаклар дефицити бошланади

CC0 / Unsplash / Alice Donovan Rouse
Жамият
Ҳавола олиш
878 0 0

Россияда эркаклар дефицитининг асосий сабаби – алкоголли ичимликларни кўп истеъмол қилиш экан.  

ТОШКЕНТ, 26 авг - Sputnik. Россияда 2036 йилда эркаклар етишмовчилиги бошланади, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Экспертлар айтишига қараганда, бунинг сабаби – меҳнатга лаёқатли ёшдаги эркаклар орасида ўлим ҳолати кўплигидир.

“Туғилиш вақти ўғил ва қиз болалар сони ўртача бир хил бўлади: масалан 0-4 ёшли болалар орасида мингта ўғил болага 947та қиз бола тўғри келади. 20-25 ёшга келиб мингта ўғил болага 1023та қиз бола тўғри келади. Ундан катта ёшларда эса – вазият янада кескинлашади", - дейди Плеханов номли РИУнинг Статистика факультети доценти Александр Тимофеев.

Хабарда айтилишига кўра, Россияда 2019 йилда 1000 нафар эркакка 1 154 та аёл тўғри келади. 2036 йилгна келиб 1000 нафар эркакка 1128та аёл тўғри келади. Ушбу вазият Чукоткадан ташқари Россиянинг барча ҳудудларига таалуқлидир. Ушбу совуқ ўлкада ҳозир мингта эркакка 956та аёл тўғри келади. 2036 йилга келиб 813та аёл тўғри келади. Ундан ташқари 2031 йилдан бошлаб Камчаткада ҳам эркаклар сони аёлларга қараганда кўпроқ бўлади.

Шундай қилиб, 60 ёшли фуқаролар орасида аёллар бир эркакка икки аёл тўғри келади. Бу ўз навбатида жамиятда маълум демографик муаммолар келтириб чиқариши мумкин. Хусусан, оилаларда эркаклар ва аёллар муносабатларининг анъанавий характери ўзгаришиб, кўпроқ ҳамкорлик тусига киришига олиб келиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг март ойида Россия соғлиқни сақлаш вазири Вероника Скворцова эркаклар ўлимининг энг асосий сабабини айтган эди. Вазир айтишига қараганда – 70 % ҳолатларда балоғат ёшидаги эркаклар алкоголли ичимликларни меъёридан ортиқ истеъмол қилишдан вафот этар эканлар.

Асосий мавзулар