05:03 17 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24
Один из куполов мечети Шейха Мухаммада Садыка Мухаммада Юсуфа

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўзгарди

Sputnik / Рамиз Бахтияров
Жамият
Ҳавола олиш
306 0 0

Нуриддин Холиқназаров Тошкент шаҳар бош имом-хатиби лавозимига тайинланди.

ТОШКЕНТ, 26 авг – Sputnik. 25 август куни Нуриддин Холиқназаров Тошкент шаҳар бош имом-хатиби лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг матбуот хизмати хабар қилди.

Нуриддин домла Холиқназаров 1968 йилда Андижон вилояти Асака шаҳрида зиёли оилада таваллуд топган. 1992 йилда Бухоро шаҳридаги Мир Араб мадрасасини, 1998 йилда Имом Бухорий номли Тошкент ислом институтини, 2007 йилда Фарғона давлат университетини тамомлаган.

Иш фаолияти давомида Нуриддин домла Холиқназаров Андижон вилояти Асака шаҳри “Аҳмадали Махдум” жоме масжиди имом-хатиби, Тошкент шаҳри Юнусобод тумани “Оқ тепа” жоме масжиди имом-хатиби ва шу кунга қадар Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Андижон вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби вазифаларида меҳнат қилган.

Шу пайтгача пойтахт бош имом-хатиби вазифасида меҳнат қилиб келган Раҳимберди домла Раҳмонов “Минор” жоме масжиди имом-хатиби вазифасида иш фаолиятини давом эттиради.

Асосий мавзулар