11:44 20 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24
Снос ветхого жилья в Ташкенте

Бузилиши мўлжалланган биноларни баҳолаш тартиби муҳокамага қўйилди

Sputnik / Стрингер
Жамият
Ҳавола олиш
259 0 0

“Бузилиши мўлжалланган биноларни баҳолаш тартибини тасдиқлаш тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланди.

ТОШКЕНТ, 26 авг – Sputnik. Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан “Бузилиши мўлжалланган биноларни баҳолаш тартибини тасдиқлаш тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳасини тайёрланиб, умумий муҳокамага қўйилди.

Ҳужжат лойиҳада айтилишича, биноларни бузишни ўтказишда баҳолашнинг бузилаётган мулк эгалари қонуний ҳуқуқларини ҳисобга оладиган ҳолда адолатли ўтказилишини таъминлаш мақсадида қуйидагилар эътиборга олинади: биноларни баҳолаш қатъиян кадастр ҳужжатлари асосида амалга оширилади; кадастр ҳужжатларида акс эттирилмаган бинолар баҳолаш объектига киритилмайди; кадастр ҳужжатларида бўлмаганда биноларни баҳолашни ўтказишга йўл қўйилмайди.

“Белгилансинки:

баҳолаш буюртмачиси фақат бинонинг мулкдори бўлади. Бино мулкдорининг баҳолашни ўтказиш билан боғлиқ харажатлари кейинчалик унга тўланадиган зарар суммасига киритилади;

баҳолаш объектини такроран баҳолашга йўл қўйилмайди;

баҳолаш натижаларидан норози бўлинган тақдирда қонун ҳужжатларига мувофиқ баҳолаш ҳақида ҳисоботнинг тўғрилиги экспертизаси ўтказилади;

баҳолаш ҳақида ҳисоботнинг тўғрилиги экспертизасини ўтказиш буюртмачиси фақат Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бўлиши мумкин;

битта баҳолаш объпектини такроран баҳолашни амалга оширган баҳоловчи ташкилотлар лицензияларининг амал қилиши Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан суд қарорисиз тўхтатилади”, - дейилган қарор лойиҳасида.

Қарор лойиҳасига “бузилиши мўлжалланган биноларни баҳолаш тартиби” илова қилинган.

Унда айтилишича, баҳолаш объектлари бузилиши мўлжалланган тураржой ва нотураржой бинолари бўлиб, улар ўз ичига олиб қўйилаётган ер участкаларига бўлган мулкий ҳуқуқларни, олиб қўйилаётган ер участкасида бузилиш пайтида бўлган дов-дарахтларни олади.

“Баҳолаш объектининг бозор қиймати аниқланиши керак. Бунда баҳолаш объектининг қиймати бу объект олиб қўйилишидан, ёки унинг олиб қўйилиши ҳақидаги хабар объект қийматига таъсир кўрсатишидан бевосита олдинги пайт ҳолатига аниқланади”, - дейилган ҳужжат лойиҳасида.

Лойиҳасида таъкидланишича, баҳолаш объектини баҳолаш қонун ҳужжатларига мувофиқ баҳолаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган лицензияга эга баҳоловчи ташкилотлар томонидан олиб борилади. Баҳолашнинг Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази томонидан ўтказилишига йўл қўйилмайди.

Баҳоловчи ташкилотлар баҳолаш объектини мулкдор билан тузилган баҳолаш ҳақидаги шартномада белгиланган, аммо бузиш ҳақидаги қарор санасидан эрта бўлмаган санага баҳолайдилар.

“Баҳолаш ҳақидаги ҳисобот у мулкдорга берилган санадан эътиборан олти ой давомида ҳақиқий деб тан олинади. Агар мулкдорга пуллик компенсация олти ойдан ўтгандан кейин ҳам тўлаб берилмаган бўлса, баҳолаш объекти қайта баҳоланиши лозим. Янги баҳолаш санаси сифатида мулкдор такроран баҳолашни ўтказишни сўраб мурожаат қилган ойнинг 1-чи санаси қабул қилинади.

Баҳолаш ташкилотлари ва баҳоловчилар ўз фаолиятида мустақилдир. Буюртмачи ёки учинчи шахсларнинг баҳолаш жараёнига аралашиши ёки босим ўтказиши тақиқланади.”, - дейилган тартиб лойиҳасида.

Мулкдор баҳолаш натижаларидан норози бўлган тақдирда, у баҳолаш ҳақидаги ҳисоботни уч кун муддатда Баҳоловчи ташкилотлар ассоциацияси ва Ўзбекистон баҳоловчилари жамияти томонидан тузилган Жамоат эксперт кенгашига ёки унинг ҳудудий бўлинмасига шартнома асосида юборади. Баҳолаш натижаларини кўриб чиққанлиги учун эксперт кенгашига мулкдор баҳолаш ҳақидаги ҳисобот эксперт кенгашига юборилган кунда амалда бўлган базавий ҳисоб-китоб миқдорининг бир баравари миқдорида ҳақ тўлайди.

Асосий мавзулар