“Шарқ тароналари” динлар ва миллатларни бирлаштирмоқда - Шавкат Мирзиёев  

© Sputnik / Дильшода РахматоваОткрытие XII Международного музыкального фестиваля "Шарк тароналари" в Самарканде
Открытие XII Международного музыкального фестиваля Шарк тароналари в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев “Шарқ тароналари” меҳмонларини фестивал очилиш маросими билан табриклади.

ТОШКЕНТ, 26 авг – Sputnik. Шавкат Мирзиёев “Шарқ тароналари”очилиш маросимида нутқ сўзлаб, тадбирга келган меҳмонларни табриклади, Sputnik мухбири хабарига асосан.

“Мен Ўзбекистоннинг фаровон заминида, қадимий ва улуғвор Самарқандда сизларни кутиб олишдан хурсандман. Самарқандни бутун дунёда ҳақли равишда Ер шарининг кўрки дейишади” – деди президент.

Шавкат Мирзиёев ушбу фестивал кўплаб артистларга янада баландро парвоз учун қанотлар бериш билан бирга, турли мамлакат, маданият ва миллат вакиллари суҳбати учун майдонга айланганини  қайд этди.

Открытие XII Международного музыкального фестиваля Шарк тароналари в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон
Тарихга саёҳатни бошлаш учун Самарқанд номини эшитиш кифоя - ЮНЕСКО директори

Президент шунингдек Регистон майдонида ижро этаётган ҳар бир мусиқа инсонийлик қадриятларини юксакларга кўтараётганини, тил, миллат ва динидан қатъий назар одамларни бирлаштираётганини алоҳида таъкидлади.

“Ҳеч қандай техник ускуна инсон овозининг чиройини ўрнини боса олмайди”, - деди президент.  

Эслатиб ўтамиз, айни дамда Самарқандда “Шарқ Тароналари” мусиқий фестивалининг очилиш маросими бўлиб ўтмоқда. Унда 75 мамлакатдан 340 нафар меҳмонлар иштирок этишмоқда.

Фестивал доирасида очиқ концертлар, ижодий учрашувлар, илмий анжуманлар, давра суҳбатлари ва мастер-класслар бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0