09:50 23 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30
Шавкат Мирзиёев и юные спортсмены на церемонии открытия Humo Arena

Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси тугатилди

Фото из личного архива Алишера Азимова
Жамият
Ҳавола олиш
117 0 0

Спортни ривожлантириш жамғармаси ўрнида бюджетдан ташқари “Спорт” махсус ҳисоб рақами очилади - президент фармони.

ТОШКЕНТ, 27 авг – Sputnik. Президент фармони билан Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги “Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси тугатилди”. Бу ҳақида “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилмоқда.

"Жамғарманинг жисмоний тарбия ва спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича молиялаштириш функцияси Молия вазирлигига юклатилди", - дейилган хабарда.

Соҳани ривожлантириш, ходимларни моддий рағбатлантириш каби мақсадларда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг бюджетдан ташқари “Спорт” махсус ҳисоб рақами очилади.

Махсус ҳисоб рақам маблағларидан вазирлик марказий аппарати ходимларига устамалар, мукофотлар тўлаш, юқори малакали хорижий экспертлар ва хориждаги ватандошларни вазирликда ишлаш учун жалб қилиш, зарур анжомлар харид қилиш каби мақсадларда фойдаланилади.

Фармонга кўра, давлат унитар корхонаси шаклидаги Спорт объектлари инфратузилмасини ривожлантириш бўйича инжиниринг компанияси ташкил этилади.

Инжиниринг компанияси жисмоний тарбия ва спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ҳамда спорт инвентарлари билан жиҳозлаш лойиҳаларини амалга оширишда буюртмачи функциясини бажаради.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Асосий мавзулар