Ўзбекистонда яна бир соҳа ходимларининг маоши ошади

© РЦНК в ТашкентеВ РЦНК преподаватели русского языка прошли курсы повышения квалификации
В РЦНК преподаватели русского языка прошли курсы повышения квалификации  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мазкур марказ ходимлари маошларига 200 фоизгача устама ҳақ тўланади.

ТОШКЕНТ, 28 авг – Sputnik. Раҳбар ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказлари ходимларининг маоши ошади.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиеев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев ўқитувчилар маоши ва нуфузини янада оширмоқда

Ўзбекистон президенти “Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг узлуксиз малакасини ошириш тизимини жорий этиш тўғрисида” фармонга имзо чекди.

2019 йил 1 сентябрдан бошлаб:

-  раҳбар ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказларида таълим технологиялари кафедралари ташкил этилади;

- мазкур марказларида дарс бераётган профессор-ўқитувчилар, амалиётчи мутахассислар маошининг 30 фоизигача ойлик устамалар белгиланади;

Скорая помощь - Sputnik Ўзбекистон
Тез ёрдам ҳайдовчилари маоши оширилди

- машғулотлар ўтказиш учун жалб қилинган мутахассислар соатбай ҳақ тўлаш миқдорининг 20 фоизигача кўпайтирилган ҳолда моддий рағбатлантирилади;

- пенсия ёшидаги, уч ёшга тўлмаган фарзанди бор аёллар ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар мазкур курсларда масофавий шаклда таълим олиши мумкин;

- марказ ходимлари маошларига 200 фоизгача устама ҳақ тўланади.

Янгиликлар лентаси
0