Ўзбекистон чиқиндиларни плазма услубида қайта ишловчи технология сотиб олади

© Sputnik / Евгений Епанчинцев / Медиабанкка ўтишМусор на мусоросортировочном заводе
Мусор на мусоросортировочном заводе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Чиқиндиларни плазма услубида қайта ишлаш технологияси чиқиндини қайта ишлашдан электр ёки иссиқлик олиш имконини беради.

ТОШКЕНТ, 29 авг - Sputnik. Ўзбекистонда чиқиндиларни плазма усулида утилизация қилиш технологияси татбиқ этилади, деб хабар қилмоқда Экология қўмитаси матбуот хизмати.

Ўзбекистон Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б.Қўчқоров ҳамда Сингапурнинг «Alpha Global Capital (S) Pte. Ltd.» ижрочи раис ўринбосари жаноб  Самад Салим билан 27 август куни бўлиб ўтган учрашувда чиқиндиларни плазма услубида қайта ишлаш технологиясини жорий этиш ҳақида  ўзаро англашув меморандуми имзолашди.

- Мазкур технологиянинг афзалликлари шундаки, у кам чиқитли бўлиб, атроф-муҳитга, аҳоли саломатлигига таъсири йўқ. Плазма усулида чиқиндиларни утилизация қилиш уларни саралашни талаб этмай, ҳаражатлар нуқтаи назаридан ҳам мақбул, оддий усулда утилизация қилишга кетадиган ҳаражатларни бир неча баробар қисқартиради, - дейилган хабарда.  

Хусусан, ушбу қурилма бир кунда 5 тонна чиқиндини плазма усулида қайта ишлаб, иссиқлик ёки электр энергияси ишлаб чиқариш қувватига эга бўлиб, ҳосил бўлган 5 % кул чиқиндисини қишлоқ хўжалигида ўғит сифатида ёки қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда фойдаланиш мумкин бўлади.

Бўлиб ўтган учрашув давомида умумий қиймати 15 млн. долларни ташкил этган «Қаттиқ маиший чиқиндиларни утилизация қилиш бўйича илғор технологиялар татбиқ этиш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш, кейинчалик мазкур технологик ускуналарни мамлакатимизда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилди.

Шунингдек, сингапурлик инвесторлар мазкур технологиялар соҳасида ўзаро самарали тажриба алмашишга ҳамда  тайёр эканликларини маълум қилдилар. 

Шу билан бирга инвесторлар оқова сувларни тозалаш технологияларини татбиқ этиш йўналишида ҳам инвестицион лойиҳаларни ҳамкорликда амалга оширишга истак билдирдилар.

Янгиликлар лентаси
0