Тошкент шаҳар ҳокимлиги фуқароларга мурожаат қилди

© tashtrans.uzОбщественный транспорт в Ташкенте
Общественный транспорт в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Пойтахт ҳокимлиги шаҳар аҳолиси ва меҳмонларига мурожаат қилди.

ТОШКЕНТ, 29 авг – Sputnik. Тошкент шаҳар ҳокимлиги шаҳар аҳолиси ва меҳмонларига мурожаат қилди.

“Ҳурматли тошкентликлар ва шаҳримиз меҳмонлари, агарда байрам арафасида шаҳарлараро ва халқаро транспорт қатновларида ҳайдовчилар томонидан йўл ҳақи сунъий равишда оширилганлиги ҳолатларига гувоҳ  бўлсангиз, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг  1167 қисқа рақамли ишонч телефонига мурожаат қилишингиз мумкин”, - дейилади ҳокимлик хабарида.

Автобус въезжает на траспортную развязку - Sputnik Ўзбекистон
Самарқандда йўлкира нархини ўзбошимчалик билан оширган ҳайдовчи кечирим сўради

Самарқандда йўл ҳақининг сунъий равишда ошириш ҳолати кузатилганди. 41 ва 30-сонли автобус йўналишларида ҳаракатланаётган ҳайдовчилар асоссиз равишда йўлкира нархини 300 сўмга кўтаришган. Кейинчалик йўлкира нархини ўзбошимчалик билан оширган ҳайдовчи кечирим сўраган.

Эслатиб ўтамиз, 15 августдан бошлаб Тошкентда автобус ва метрода қатнов ҳақи 1400 сўм этиб белгиланган. Ойлик йўл карточкалари нархи ўзгармаган.

Янгиликлар лентаси
0