05:35 20 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24
Обмануты хокимиятом Андижана женщины обеспечены жильём

“Андижонча спектакль” қаҳрамонлари янги уй билан таъминланди

XS
Жамият
Ҳавола олиш
18301

Шу йилнинг май ойида ижтимоий тармоқларда кўплаб шов-шувларга сабаб бўлган, “Андижонча спектакль” номини қозонган воқеанинг 6 нафар иштирокчилари янги уй билан таъминландилар.

ТОШКЕНТ, 29 авг - Sputnik. Шу йилнинг май ойида ижтимоий тармоқларда кўплаб шов-шувларга сабаб бўлган, “Андижонча спектакль” номини қозонган воқеанинг 6 нафар  иштирокчилари янги уй билан таъминландилар. Бу ҳақда “Халқ сўзи Online” хабар қилмоқда.

Республика мустақиллигининг 28 йиллиги арафасида Хуршида Тиллаева, Муяссар Раҳимова, Дилфуза Тешабоева, Шоҳиста Бакирова, Меҳриноз Абдувалиева, Хайринисо Эрматова янги уй билан таъминландилар.

“Бошимдан кўп савдолар ўтди. Бу орада тушунмовчиликлар ҳам бўлди.  Бугун шу уйга кўчиб киргач, елкамдан тоғ ағдарилди гўё. Ўзимни енгил ҳис қила бошладим. Қалбимдаги барча ғуборлар тарқаб кетди. Аслида бошимга тушган шунча ташвишдан сўнг Россия Федерациясига кетиб қолишга аҳд қилган эди. Энди кўриб турганингиздек, уйим бор! Қолаверса, маҳалламизда фаолият юритаётган тикувчилик цехи раҳбарлари яна ишга қайтишимизни сўрашяпти. Уйим бўлганидан кейин, тайинли ойлик маош берувчи иш жойим бўлса ўзга давлатга кетишга ҳожат ҳам йўқ”, - дейди янги уй соҳибаларидан бири Муяссар Раҳимова.

Андижон ҳокимлиги кўзбўямачиликка йўл қўйган – Бош прокуратура

Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекистон 24” телеканали орқали 2019 йил 31 март, 3 май ва 16 май кунлари “Мустақиллик тикувчилик мажмуаси” МЧЖнинг уй-жойга муҳтож бўлган 6 нафар ишчилари иштирокида, уларга совға сифатида коттеж берилганлиги ҳақида лавҳалар кўрсатилган, 16 май куни улар оила аъзолари билан бирга ушбу коттежларга киритиб қўйилган. Президент ташрифи якунланганидан сўнг, ушбу уйлардан бештаси олиб қўйилган.

Бош прокуратураси Андижон шаҳрида президент ташрифи арафасида эҳтиёжманд аёлларга уй берилиб, президент кетганидан сўнг уйлар қайтиб олингани ҳақидаги вазиятни ўрганиб чиққан эди. Натижада Андижон вилояти ҳокимлиги томонидан кўзбўямачиликка йўл қўйилганини аниқлаган эди.

Асосий мавзулар