Мурод Назаров Ўзбекистондаги энг баланд бино нега қулаб тушмаслигини тушунтирди

© Sputnik / Рамиз БахтияровМурад Назаров
Мурад Назаров - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мурод Назаров журналистларга осмонўпар бинонинг пойдевори қанчалик мустаҳкам бўлиши ҳақида батафсил сўзлаб берди

ТОШКЕНТ, 29 авг – Sputnik. Murad Buildings хусусий девелоперлик компанияси раҳбари Муродхон Назаров Марказий Осиёда ягона бўладиган 51 қаватли осмонўпар бинонинг тақдимот маросимида иншоот қай тарзда ерда мустаҳкам ушлаб турилиши, яъни бино пойдевори ҳақида батафсил сўзлаб берди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Проект здания  МДЦ Ташкент Сити - Sputnik Ўзбекистон
Tashkent City᾽да қурилаётган МОдаги энг баланд бино қанчалик мустаҳкам бўлади?

Эслатиб ўтамиз, бугун Ўзбекистондаги биринчи осмонўпар бинонинг расмий номи - Nestone бўлиши, унда яшовчилар учун ишончли "уя" тимсолини мужассамлаштириш ҳақида расман маълум қилинган эди.

Албатта, тақдимот маросими давомида қаватлар сони, барча қулайликлар, бинонинг энг баланд қисмларида 100 километрга яқин радиусда кенг уфқ манзараси ҳақида кўплаб гапирилди. Шу билан бирга журналистларни аввало иншоотнинг энг муҳим бўлган ер ости қисми мустаҳкамлиги даражаси ҳақидаги савол ҳам қизиқтирди.

Murad Buildings хусусий девелоперлик компанияси раҳбари Муродхон Назаров иншоот пойдевори ҳақида гапирар экан, қисқа вақт ичида қуриладиган иншоот ҳатто ярим аср ўтгач ҳам нега чўкмаслигини тушунтирди.

"Олдинги даврларда ота-боболаримиз уй қуришганларида, пойдевор маълум вақт туриши керак, яъни у чўкиши керак, дейишарди. Ўша вақтда ота-боболаримиз кўпроқ оддий уйлар қуришган. Уйларнинг пойдеворини қуришда асосан тош ва лойдан фойдаланишган ва у албатта чўкиб олиши керак. Ҳозирги замонда, биринчидан фундамент қуйишдан олдин ерда тайёргарлик кўрилади. Шу учун ҳам биз қайта-қайта такрорлаб айтиб келяпмизки, ер ишларини бажариб олсак, фундамент битди, ҳисоб. Ер шу вақтгача 20 метр қазланган, яна 3 метр ковлаймиз, бунда бутун дунёда осмонўпар бино қурилишида фойдаланиладиган баррет тизими қўлланилмоқда. Пойдеворнинг ўзига Эйфель минорасини қуришда сарфлангандан кўп металл сарфлаганмиз. Баррет усулидан ташқари, фунданмент, яъни котлованни атрофида хавфсизлик деворини ҳосил қиляпмиз. Олти миллион доллар фақат деворнинг ўзига сарфланмоқда. Шунақа қаттиқ ишлар олиб борилаяптики, бу бино 50 йилда ҳам чўкиши мумкин эмас", - дея тушунтирди Муродхон Назаров.

Шунингдек, Назаровнинг айтишича, ҳафтада 7 кун, суткада 24 соат бино хавфсизлик хизмати муҳофазаси ва видеокузатув камералари остида бўлади. Бундан ташқари, барча истаганлар учун уйни масофадан туриб бошқариш тизими ўрнатилади. Унинг ёрдамида уйда дазмол ўчирилганми-йўқми, бошқа электр асбоблар ишлаяптими-йўқми кабиларни текшириш, хонадонга қайтишдан олдин кондиционерни ёқиб қўйиш ва бошқа кўплаб ишларни бажариш мумкин.    

Янгиликлар лентаси
0