10:56 20 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24
Груши

Шифокорлар кузда энг фойдали учта маҳсулотни айтишди

© Sputnik / Алексей Мальгавко
Жамият
Ҳавола олиш
667 0 0

Россиялик шифокор Елена Соломатина кузда энг фойдали учта маҳсулотни айтди.

ТОШКЕНТ, 29 авг – Sputnik. Россиялик шифокор Елена Соломатина куз бошланишида энг фойдали маҳсулот - қовоқ, олхўри ва нок деб айтди. РИА Новости хабарига асосан.

Абрикос
© Sputnik / Всеволод Тарасевич

Унинг сўзларига кўра, қовоқда бета-каротин моддаси мавжуд, у кўриш қобилияти, тери ва иммунитет тизимига ижобий таъсир кўрсатади.

Шунингдек, у нафас олиш тизимининг барча касалликларини олдини олишга ёрдам беради.

Бундан ташқари, калий танадаги ортиқча суюқликни чиқаради ва юрак-қон томир касалликларини ривожланиш хавфини камайтиради.

Қовоқли таомларни ёғ, масала сарёғ ёки қаймоқ билан истеъмол қилиш керак.

Олхўри кўп миқдорда актиоксидант, клечатка, пектин моддаси бор. Бу мева организмдан туз, оғир металлар, радионуклеидларни чиқаришга ёрдам беради.

Шифокорнинг сўзларига кўра, олхўрини  хом шаклида истеъмол қилиш яхшироқдир, чунки пиширилганда С витамини йўқ қилиши мумкин.

Нок таркибида калий, магний ва пектин моддаси бор. Улар ичакни тозалайди.

“Нокни хом шаклида истеъмол қилиш керак, айрим уни пиширади. Пиширилган ҳолатда пектин моддаси ортиқча холестерини чиқаради. Нокни оч қоринга емаслик керак”, - деди Соломатина.

Асосий мавзулар