Номаълум снайпер Подмосковьеда кўп қаватли уйлар аҳолисини қўрқувга солмоқда

© Sputnik / Алексей Куденко / Медиабанкка ўтишНовая разметка "вафельница" на перекрестках в Москве
Новая разметка вафельница на перекрестках в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари текширув ўтказишмоқда ва снайперни излашмоқда.

ТОШКЕНТ, 30 авг - Sputnik. Одинцоводаги Кутузов проспектида жойлашган кўп қаватли уйларда яшовчи аҳоли бинонинг юқори қаватларини ўққа тутаётган снайпер ҳақида хабар қилишди, деб ёзган РИА Новости.

Хабарда айтилишича, номаълум шахс 12, 14 ва 16 қаватларда жойлашган квартираларнинг деразаларини ўққа тутган. У стеклопакетларни тешиб ўйишга муваффақ бўлган ва ҳозирда ушбу қаватлардаги хонадонлар деразалари худди "човли" кўринишига келиб қолган.

Ўққа тутилган хонадонлар эгалари полицияга мурожаат қилган.

"Деразани ёнига яқинлашишга қўрқиб қолдик. Телбаларнинг онгида нима борлигини ҳеч қачон билмайсан. Деразани очиб қўйиш ҳақидаку гапирмаса ҳам бўлаверади", - деб ҳикоя қилган яшовчилардан бири.

Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари текширув ўтказишмоқда ва снайперни излашмоқда.

Янгиликлар лентаси
0