16:02 20 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24
Школьная форма

ХТВ мактаб формаси бўйича ота-оналарга мурожаат билан чиқди

© Sputnik / Дильшода Рахматова.
Жамият
Ҳавола олиш
333 0 0

Хабарда ўқувчиларнинг тавсия этилган вариантлардан ташқари бошқа кийим-кечакларда ҳамда турли бош кийимларда мактаб ҳудудида юриши таълим муассасасининг ички тартиб ҳамда одоб-ахлоқ қоидаларининг бузилишига олиб келиши таъкидланган.

ТОШКЕНТ, 30 авг - Sputnik. Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги сўнгги кунларда турли ҳил ижтимоий тармоқларда қизғин мунозараларга сабаб бўлаётган давлат умумтаълим муассасаларида ўқувчилар учун янги ўқув йилида кийиши лозим бўлган мактаб формаси бўйича ота-оналарга мурожаат қилди.

Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 июндаги қарорига биноан давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун замонавий ягона мактаб формаларини мажбурий қилиб белгилаш 2024/2025-ўқув йилидан деб белгиланган.

“Гарчан, ягона мактаб формасининг мажбурийлиги кечиктирилган бўлсада, Вазирлар Маҳкамасининг 666-сонли қарори билан тасдиқланган давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун замонавий ягона мактаб формасини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом 2018/2019-ўқув йилидан бошлаб амалда сақланиб қолмоқда”, - дейилади хабарда.

Юқоридагилардан келиб чиқиб вазирлик янги ўқув йилида давлат умумтаълим мактабларида мактаб формаси сифатида қуйидаги кийим-кечакларни тавсия қилган:

1) ўғил ва қиз боллар учун – тепаси оқ (классик кўйлак), пасти қора (классик шим ва юбка) бўлган кийим;

2) мактаб томонидан аввалги йилларда жорий этилган ва бугунги кунга қадар кийишга яроқлиликни сақлаб қолган форма;

3) Вазирлар Маҳкамасининг 666-сонли қарори билан тасдиқланган ўқувчилар учун замонавий ягона мактаб формалари.

Хабарда ўқувчиларнинг тавсия этилган вариантлардан ташқари бошқа кийим-кечакларда ҳамда турли бош кийимларда (таълим муассасасида ўтказиладиган турли тадбирлар жараёни бундан мустасно) мактаб ҳудудида юриши таълим муассасасининг ички тартиб ҳамда одоб-ахлоқ қоидаларининг бузилишига олиб келиши таъкидланган. Мазкур ҳолат таълим муассасаларида ўқувчи ёшлар ўртасида ижтимоий тенгликни таъминлашга қаратилган.

Саида Мирзиёева: “Ўзбекистон мактабларида мажбурий форма талаб қилинишига ҳали эрта”

Шунингдек, ХТВ мактаб директорлари томонидан мактаб формасини марказлашган ҳолда олди-сотди ишларини ташкил қилиниши қатъиян тақиқланганлигини яна бир бор эслатиб ўтган.

Асосий мавзулар