17:15 20 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24

Москвадаги Ўзбекистон элчихонасида Мустақиллик байрами тантанали нишонланди

© Sputnik / Стрингер
Жамият
Ҳавола олиш
296 0 0

Москвадаги Ўзбекистон элчихонаси Мустақиллик байрами арафасида ҳақиқий тўйхонага айланди.

ТОШКЕНТ, 31 авг – Sputnik. Кеча 30 август куни Москвадаги Ўзбекистон элчихонаси ҳақиқий тўйхонага айланди, у ерда Ўзбекистон Мустақиллик куни байрами нишонланди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Ўзбекистонда услубда безатилган элчихона ҳовлиси меҳмонларга лиқ тўла эди. У ерда ҳам бошқа давлат элчихоналари вакиллари, ҳам Россия давлат арбоблари ҳам журналистлар бор эди. Ҳовли ичида ноз-неъматга тўла дастурхонлар ёзилиб, катта саҳна ўрнатилди.

© Sputnik / Стрингер
Ўзбекистон элчихонасида Мустақиллик байрамин нишонлаш

Кеча бошида Ўзбекистоннинг Россиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Асадов Ботир Зокирович меҳмонларга Ўзбекистон Мустақиллик йилларида эришган ютуқлари ҳамда Россия билан сўнгги йилларда илдам ривожланаётган ҳамкорлик ҳақида сўзлаб берди ва меҳмонларни ошга таклиф қилди.

Улкан тўйқозонда дамланган ош олдида бир зумла наввбат пайдо бўлди. Атрофга хушбўй ва иштаҳа очувчи ош ҳиди таралди. Ошпаз ушбу ош “Тошкент тўй оши” деб номланишини унинг гуручи ҳам, сабзиси ҳам, мойи ва зираворлари ҳам Ўзбекистондан олиб келинганини меҳмонларга айтиб берди.

© Sputnik / Стрингер
Ўзбекистон элчихонасида Мустақиллик байрамин нишонлаш

Кечани Ўзбекистондан келган хонандалар давом эттиришди. Ўзбек лирик қўшиқларидан бошланган дастурни “Пойтахт” гуруҳи давом эттирди. Опера хонандаси Акилбек Пиёзовнинг чиқиши – барчада катта таасурот қолдирди. Хонанданинг кучли ва тиниқ овози, ҳам италянча ҳам ўзбекча ҳам русча опера қўшиқларини бир хил – аъло даражада куйлаши барчани ҳайратга солди. Айниқса Муслим Магомаевнинг “Море” қўшиғидан сўнг гулдуроқ қарсаклар узоқ чалинди.

Элчихона томонидан ташкил қилинган ушбу кеча узоқ вақт меҳмонлар хотирасида қолади деб ўйлаймиз. Москвада турли тадбирлар кўп ўтказилади, лекин бундай кўнгли очиқлик, меҳмондўстлик ва самимийлик муҳити камдан кам учрайди. Ушбу хислатлар фақат ўзбек тўйларига хос, десак муболаға бўлмайди.

© Sputnik / Стрингер
Хонанда Акилбек Пиязов

Асосий мавзулар