13:28 05 Июл 2020
Эфир
  • RUB145.97
  • EUR11411.48
  • USD10173.38
Жамият
Ҳавола олиш
601 0 0

Бухоролик кекса ёшли ўқитувчи ўзининг собиқ ўқувчиларида қимматбаҳо совға олди.

ТОШКЕНТ, 1 сен – Sputnik. Ўтган ҳафта ижтимоий тармоқларда собиқ ўқувчилар ўзлариинг мактаб ўқитувчисига Nexia автомобили совға қилгани акс этган видео пайдо бўлган эди. Sputnik мухбири ушбу воқеа тафсилотларини аниқлади.

Маълум бўлишича, ушбу воқеа Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида бўлиб ўтган экан. Ўша ерда истиқомат қилувчи математика ўқитувчиси Ҳазрат Рахимовнинг собиқ ўқувчилари унга Ravon Nexia R3 автомобилини совға қилишган экан.

Ҳазрат Рахимов Қоракўлдаги академик лицейда 34 йилдан буён ўқитувчилик қилар экан. Ўтган йилда ўқитувчи соғлиги ёмонлашгани туфайли ишдан кетишга мажбур бўлган экан. Ўқитувчининг ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳам йўқ экан.

Миннатдор ўқувчиларидан совға олганидан сўнг, Рахмат ака ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун ҳужжатларини топширган. У кишининг ўқувчилари ушбу видео ижтимоий тармоқларда тарқат кетишини истамаган экан.

Ўқувчилар айтишига қараганда, Рахмат ака уларни юмшоқ кўнгилли, виждонли бўлишга кўпроқ бадиий китоб ўқишга ўргатган эканлар.  

Sputnik мухбирига маълум бўлишича, Ҳазрат Рахимовга яна бир совға тайёрланмоқда – собиқ ўқувчиларидан бири устозни ўзи билан бирга Ҳаж сафарига олиб боришга тайёрланмоқда.

Асосий мавзулар