Энг ёши кекса абитуриент ўқишга кира олмади

© УзАПожилой узбекистанец не смог поступить в университет
Пожилой узбекистанец не смог поступить в университет  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент давлат аграр университетининг Термиз филиалига ўз ҳужжатларини топширган Маматқул Бердалиев тест синовидан муваффақиятли ўта олмади.

ТОШКЕНТ, 2 сен – Sputnik. 78 ёшли абитуриент Маматқул Бердалиев тест синовидан муваффақиятли ўта олмади.

Девушка радуется своей фамилии в списках зачисленных абитуриентов - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда тест синовларининг якуний натижалари эълон қилинди

Ўзбекистон миллий ахборот агентлигига олийгоҳ вакили Хамид Норқобилов маълум қилишича, Маматқул бобо Тошкент давлат аграр университетининг Термиз филиалига ҳужжатларини топширган ва имтиҳонларда фаол иштирок этган.

“Афсуски отахоннинг бу йилги тўплаган баллари талабалик бахтига муяссар бўлишга бироз камлик қилди. Аммо Маматқул бобо келаси йили яна ҳужжатларини топширишини, унгача эса фанлардан ўқиб тайёргарлик кўришини таъкидлаб ўтдилар. Отахон бу йилги имтиҳонда 42,1 балл тўпладилар. Шу ёшда шунча балл тўплашнинг ўзи бир маҳорат”, - дейди Хамид Норқобилов.

Бу йилги тест имтиҳонларида ёш чеклови бекор қилингани сабаб, нуронийлар ҳам талаба бўлиш умидида олий ўқув юртларига ҳужжат топширишган.

Давлат тест маркази маълумотларига қараганда, 25 ёшдан кичик абитуриентлар — 862 977 нафар, 25-30 ёш оралиғида — 103 276 нафар, 40-50 ёшлилар — 14 014, 50 ёшдан катталар эса 672 нафарни ташкил этган.

Янгиликлар лентаси
0