11:06 13 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55
Очереди на Казахско-Киргизской границе

Қирғизистонда ҳам ўзбекистонлик ишчилар учун патент жорий этилиши мумкин

© Sputnik / Фото очевидца
Жамият
Ҳавола олиш
45801

Қирғизистонда ўзбекистонлик мигрантлар кўпайиши туфайли улар учун патент жорий этиш режалаштирилмоқда.

ТОШКЕНТ, 2сен – Sputnik. Сўнгги вақтларда Қирғизистонда ҳам ўзбекистонлик мигрантлар сони кўпайаётганини кўриш мумкин. Ушбу муносабат билан Қирғизистонда ўзбекистонликлар учун патент жорий этиш режалаштирилмоқда, Sputnik Қирғизистон хабарига асосан. 

Маълумки, Марказий Осиё ҳудудидаги аҳолининг тенг ярми Ўзбекистонда яшайди. Ўзбекистонда бугунги иқтисодий вазият  эса кўпчилликни хорижий мамлакатларда иш қидиришга мажбур қилмоқда.

Хусусан, бугунги кунда Ўзбекистоннинг 2,6 – 3 миллион аҳолиси Россия, Қозоғистонда вақтинча ишлашга мажбур бўлмоқда.

“Қирғизистон Евроосиё Иқтисодий Иттифоқига аъзо бўлганидан сўнг, ушбу мамлакат аҳолиси учун Россияда кенг имкониятлар очилди. Хусусан улар бу ерда патент расмийлаштирмасдан ишлаш ҳуқуқига эга бўлишди”, - дейди Қирғизистон бош вазири ўринбосари Кубат Рахимов.

Сўнгги вақтда Қирғизистонда кузатилаётган ҳолат шундан иборатки, ушбу мамлакатга қўшни Ўзбекистондан тобора кўпроқ киши меҳнат қилиш учун келмоқда. Улар асосан энг оғир мавсумий қишлоқ хўжалиги ишлари ёки қурилишларда ишлашади.

Бош вазир ўринбосари ушбу ҳолатни Болтиқбўйи мамлакатларидаги вазиятга ўхшатди. Литва ва Латвия аҳолиси иш қидириб Европага кетган бўлса, украиналиклар у ерга келиб ишламоқда.

Аксарият қирғизистонликлар иш қидириб Россияга кетган бир вақтда Ўзбекистонликлар Қирғизистонга келиб ишламоқда.

Ушбу вазиятда Кубат Рахимов Қирғизистонга келиб ишлайдиган Ўзбекистон фуқаролари солиқ тўлашлари керак ва улар учун патент жорий этиш керак деб ҳисоблайди.

Асосий мавзулар