17:17 15 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев

Президент давлат хавфсизлик хизмати тўғрисидаги қонуни тайёрланди

© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Жамият
Ҳавола олиш
149920

Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳаси умумий муҳокамага қўйилди.

ТОШКЕНТ, 2 сен – Sputnik. “Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни” лойиҳаси тайёрланди.

“Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг асосий вазифалари Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг асосий вазифалари қўриқланувчи шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи, шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш ҳамда қўриқланадиган объектларнинг хавфсизлигини таъминлаш”, - дейилган ҳужжатда.

Лойиҳада айтилишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати қўриқланувчи шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширади ва ўз ваколатлари доирасида қуйидаги асосий йўналишлар бўйича фаолият олиб боради: 

қўриқланувчи шахсларнинг хавфсизлигини ҳамда қўриқланадиган объектларни ташқи ва ички таҳдидлардан ҳимоя қилинишини таъминлаш, мазкур соҳадаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, аниқлаш ва уларга барҳам бериш;

қўриқланувчи шахсларга қаратилган тажовузларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш ҳамда уларга барҳам бериш бўйича контрразведка фаолиятини амалга ошириш;

юритишига берилган ишлар бўйича терговга қадар текширувни ўтказиш, тезкор-қидирув фаолиятини амалга ошириш;

давлат органлари ва бошқа ташкилотларда президент алоқаси хавфсизлигини таъминлаш устидан назорат қилиш;

қўриқланувчи шахслар манфаатлари ва хавфсизлигига таҳдид солувчи ҳуқуқбузарликларнинг содир этилишига имкон яратувчи сабаблар ҳамда шарт-шароитларни аниқлаш ва бартараф этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг жанговарлик ва сафарбарлик шайлиги ҳолатини такомиллаштириш ҳамда сақлаб туриш, фавқулодда вазиятлар юзага келганда ва ҳарбий ҳолат жорий қилинганда куч ва воситаларни ҳаракатларга тайёрлаш.

“Қўриқланувчи шахслар тоифасига қуйидагилар киради:
1) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва унинг оила аъзолари;
2) Ўзбекистон Республикаси собиқ Президенти ва у ҳаёт бўлган даврда унинг оила аъзолари;
3) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган, қўриқланувчи шахс мақомига эга давлат ва ҳукумат, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, хорижий давлатларнинг бошқа сиёсий ва жамоат арбоблари;
4) қонунчиликка мувофиқ қўриқланиши белгиланган бошқа шахслар”, - дейилган қонун лойиҳасида

Қўриқланадиган объектлар тоифасига қуйидагилар киради:
1) қўриқланувчи шахсларнинг бўлиш объектлари;
2) қўриқланувчи шахсларга хизмат кўрсатувчи транспорт воситалари ҳамда уларнинг доимий туриш жойи;
3) қонунчиликка мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг тезкор бошқарувига берилган бинолар, қурилмалар, иншоотлар (шу жумладан алоҳида хоналар), ер майдонлари ва сув хавзаси объектлари;
4) қўриқланувчи шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қонунчиликка мувофиқ қўриқланиши белгиланган бошқа объектлар.

Асосий мавзулар