16:51 16 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24

Тошкентда НИЯУ МИФИнинг биринчи хорижий филиали очилди

© Sputnik / Дильшода Рахматова.
Жамият
Ҳавола олиш
136 0 0

Абдулла Арипов ва “Росатом” бош директори Алексей Лихачев НИЯУ МИФИнинг Тошкентдаги филиалини расман очиқ деб эълон қилишди.

ТОШКЕНТ, 3 сен - Sputnik. Бугун Тошкентда Россия Миллий ядровий изланишлар университетининг (НИЯУ МИФИ) филиали очилиши тантанали маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Маросимда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов, “Росатом” бош директори Алексей Лихачев, Ўзбекистон Энергетива вазири Алишер Султонов ҳамда “Росатом” ва “Ўзатом” корпорацияси вакиллари иштирок этишди.

“Бизнинг мамлакатда МИФИнинг филиали очилиши – бўлажак АЭС учун малакалаи кадрлар тайёрлаш учун асос бўлади. Ундан ташқари  ушбу олийгоҳ келжакда минглаб ёшларга юқори малакали соҳа – атом энергетикаси соҳасида иш топишга ёрдам беради”, - деди Абдулла Арипов.

Ўз навбатида Алексей Лихачев ҳам Ўзбекистонда атом энергетикаси соҳасини муваффақиятли ривожлантириш учун кадрлар тайёрлаш - асосий масала эканини таъкидлади ҳамда Россия ва Ўзбекистон орасида ушбу соҳада муваффақиятли ҳамкорлик йўлга қўйилганидан мамнунлигини билдирди.

Тантанали сўзлардан кейин меҳмонлар рамзий тасмани кесиб, Ўзбекистондаги НИЯУ МИФИнинг филиали очилганини расман эълон қилишди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу олийгоҳ Россия ва Ўзбекистон орасида АЭС қурилиши доирасида 2018 йилда эришилган келишувга асосан ташкил этилган. Айни дамда ҳукуматлар орасидаги келишувга асосан Россия Федерациясияда 56 нафар ўзбекистонлик талабалар Россияда атом энергетикаси соҳасида таълим олмоқдалар.  

Асосий мавзулар