13:42 22 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.70
  • EUR10553.06
  • USD9448.53
Стадион

Миллий терма жамоалар учун янги база барпо этилади

© Ассоциация футбола Узбекистана.
Жамият
Ҳавола олиш
327 0 0

Миллий ва олимпия терма жамоалари базасида машуғлотлар ўтказиш, ҳордиқ чиқариш ва тикланиш учун барча шароитлар мавжуд бўлади.

ТОШКЕНТ, 3 сен – Sputnik. Ўзбекистон Футбол ассоциацияси томонидан терма жамоалар учун янги машғулотлар базаси барпо этилади. Бу ҳақида ЎФА президенти Абдусалом Азизов хабар қилди.

Миллий ҳамда олимпия терма жамоалари билан бўлиб ўтган учрашувда Азизов Ўзбекистон терма жамоаси мусобақаларга тайёрланиш учун ҳар йил меҳмонхоналарда истиқомат қилиб, ҳар хил базалардан фойдаланиб келаётганини ва ушбу ҳолат бугунги кун талабларига жавоб бермаслигини айтиб ўтди. 

Хабарда айтилишига кўра, ушбу вазиятдан келиб чиқиб, ассоциация томонидан терма жамоалар учун янги база барпо этиш режаси ишлаб чиқилган ва бу борадаги дастлабки қадамлар ташланган. Шунингдек, лойиҳа Ўзбекистон ҳукумати ва халқаро футбол ташкилотлари томонидан қўллаб-қувватланган.

"Бу база асосий жамоаларимизнинг йиғин ўтказиши, машғулотлар, тикланиш, ҳордиқ  чиқариш ва жисмоний ҳолатни яхшилаш учун барча шароитларга эга бўлади. Қароргоҳ баҳаво ҳудудда, сув бўйида жойлашади. Замонавий техника билан жиҳозланади", - деди ЎФА президенти. 

Азизов ушбу лойиҳа миллий футболнинг, айниқса турли ёшдаги терма жамоаларимизнинг янги босқичга чиқишида ва муҳим мусобақаларга сифатли тайёргарлик олиб боришида катта хисса қўшишига ишонч билдирди. 

Асосий мавзулар