Ўзбекистонда хотин-қизларни жинси бўйича камситишга йўл қўйилмайди

Oбуна бўлиш
Мирзиёев хотин-қизлар ва эркакларга тенг имкониятларни кафолатловчи қонунга имзо чекди.

ТОШКЕНТ, 3 сен – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги қонунга имзо чекди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев аёлларни тазйиқлардан ҳимоялаш тўғрисидаги қонунни имзолади

Қонунга кўра, хотин-қизлар ва эркакларга давлат томонидан тенг ҳуқуқ ва имкониятлар кафолатланади, уларни жинси бўйича камситишга йўл қўйилмайди.

Бунда:

- бола туғиш ва кўкрак сути билан озиқлантириш;

- муддатли ҳарбий хизматга фақат эркакларни чақириш;

- ушбу Қонун асосида гендер сиёсати амалга оширилишида вақтинчалик махсус чоралар кўриш;

- қамоқда сақлаш, жазони ижро этиш жойларида сақлаш тартибида фарқларни белгилаш кабилар жинси бўйича камситиш ҳисобланмайди.

Эндиликда қонун ҳужжатларидаги жинс бўйича камситилишига йўл қўядиган нормаларни аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида ушбу ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг гендер-ҳуқуқий экспертизаси ўтказилади.

Председатель комитета женщин Самаркандской области Гавхар Алимова. - Sputnik Ўзбекистон
Янги қонун аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан қандай ҳимоя қилади?

Давлат хизматида гендер тенгликни таъминлаш учун бир жинсдаги ходимлар учун лавозимлар вақтинчалик квоталаниши мумкин. Бунда квоталаш хотин-қизлар ва эркаклар вакиллигининг мутаносиблигига эришилганда бекор қилиниши мумкин.

Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш соҳасидаги ягона давлат сиёсати Гендер тенглигини таъминлаш бўйича комиссия томонидан амалга оширилади.

Қонунга кўра агар шахс ўзини жинси бўйича камситишга дучор этилган деб ҳисобласа судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Бунда жинси бўйича камситишга дучор этилган шахсдан давлат божи ундирилмайди.

Ушбу қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Янгиликлар лентаси
0