"Росатом" раҳбари ўзбекистонлик талабаларга: бизнинг кучимиз - бирликда!

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишГенеральный директор государственной корпорации по атомной энергии "Росатом" Алексей Лихачев
Генеральный директор государственной корпорации по атомной энергии Росатом Алексей Лихачев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Шу тариқа биз соҳаларимиз, халқларимиз ўртасидаги ҳамкорлик кун тартибини юз йил аввал белгилаб бермоқдамиз. Шунинг ўзи ҳам улкан чақириқ ва масъулият юклайди", - деди Лихачёв

ТОШКЕНТ, 4 сен - Sputnik. Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Москва муҳандислик-физика институти миллий тадқиқот ядро университети филиалининг очилиш маросимида "Росатом" давлат корпорацияси бош директори Алексей Лихачёв ўзбекистонлик талабаларга энг яхши физик, энг яхши ядрочи олим бўлишларини айтиб тилак билдирди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Ректор НИЯУ МИФИ Михаил Стриханов - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонга ядро соҳасида янги йўналишлар қизиқ – МИФИ ректори

Лихачёв ўз чиқишида, бир йил муқаддам йирик лойиҳани амалга ошириш бўйича қарор қабул қилингани, яқин келажакда қуриладиган АЭС учун кадрларни тайёрлаб берадиган МИФИ филиали биноси бунёд этиладиган ҳудуд эса мамлакат президенти томонидан белгилаб берилганини эслатиб ўтди.

"Филиалнинг очилиш маросими - йилнинг энг муносиб ютуғидир. Бу биз учун - шараф, бу биз учун - катта ифтихор, бу биз учун - катта чақириқ! Бу МИФИнинг чет давлатдаги биринчи расмий филиали. Унинг айнан Ўзбекистонда очилаётгани эса ўзига хос рамзийлик касб этади", - деди у.

"Росатом" раҳбари таъкидига кўра, АЭСни ташкил этиш лойиҳаси - ўн йилликларга мўлжалланган лойиҳа бўлиб, станциянинг хизмат муддати - 60 йилни ташкил этади. Шунингдек, бугунги кунда, лойиҳалаш ечимларида станция хизмат муддатини 30-40 йилга узайтириш имкони ҳам кўриб чиқилмоқда.

"Бу тариқа биз соҳаларимиз, халқларимиз ўртасидаги ҳамкорлик кун тартибини юз йил аввал белгилаб бермоқдамиз. Шунинг ўзи ҳам улкан чақириқ ва масъулият юклайди", - деди Лихачёв.

Открытие НИЯУ МИФИ в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда НИЯУ МИФИнинг биринчи хорижий филиали очилди

У шунингдек, жорий йилда университетга ҳужжат топширган 700га яқин абитуриентлар орасида саралаб олинган 100 нафар талабага мурожаат этди. Лихачёв ёшларга ўқишларида катта муваффақият тилаш баробарида, олдинда уларни ниҳоятда қизиқарли ҳаёт кутаётганини, гарчи ўқишнинг дастлабки йилларида дарсликларни ўзлаштириш жиддий ёндашувни талаб этса-да, аммо йигит-қизлар дўстлик, романтика каби муқаддас туйғуларни ҳам унутиб қўймасликлари лозимлиги, ва ҳозирдан бошлаб ўзларини руҳан чиниқтириб боришлари шартлигини қўшимча қилди.

"Биз "Росатом" давлат корпорацияси қадриятларини сизга етказиш учун астойдил ҳаракат қиламиз. Биз ишлаб чиқариш тузилмаларимиз ва МИФИ ўртасида ҳеч қандай тўсиқ қўймаймиз. Шу маънода биз ягона оиламиз. Нафақат Россия Федерацияси, балки бутун бошли ядро ҳамжамиятида биз бир оиламиз. Кучимиз - бирликда", - деди Лихачёв.

"Росатом" раҳбари ўз сўзи якунида МИФИ филиалининг очилиши Ўзбекистонда атом тармоғини ривожлантириш учун мутахассисларни тайёрлашга ёрдам беришига ишонч билдирди.

"Ўзбекистонда биринчи атом электр станциясининг қурилиши кўламли лойиҳадир, уни амалга ошириш, сўзсиз, кадрлар потенциалига боғлиқ. Кадрларни тайёрлаш эса мамлакат атом тармоғини муваффақиятли ривожланиши учун асос бўлади. Ушбу соҳада ўзбекистонлик ҳамкасбларимиз билан ҳамкорлигимиз жуда ҳам муваффақиятли ривожланаётганидан мамнунмиз", - деб қайд этди Лихачёв.

Янгиликлар лентаси
0