Андижон вилояти ҳокими ўтган дарс музокараларга бой бўлди

© Хокимият Андижанской областиХоким Андижанской области Шухратбек Абдурахманов провел урок в школе
Хоким Андижанской области Шухратбек Абдурахманов провел урок в школе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон давлат университети талабаларига “Оила - муқаддас қадриятлар меҳроби" мавзусида ҳаёт дарсларидан сабоқ берди. “Ҳоким соати” рукни остидаги ҳаёт дарслари Андижондаги 18-умумтаълим мактабида давом эттирилди.

ТОШКЕНТ, 4 сен – Sputnik. 4  сентябрь куни Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон давлат университети талабаларига “Оила - муқаддас қадриятлар меҳроби” мавзусида ҳаёт дарсларидан сабоқ берди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлигининг телеграм каналида хабар қилинди.

Қайд этилишича, ҳоким университет ҳовлисида тўпланган бир гуруҳ талабалар ота-оналарига юзланиб, комил фарзандлар тарбияси учун ўз миннатдорчилигини билдирган.

© Хокимият Андижанской областиХоким Андижанской области Шухратбек Абдурахманов провел урок в школе
Андижон вилояти ҳокими ўтган дарс музокараларга бой бўлди - Sputnik Ўзбекистон
Хоким Андижанской области Шухратбек Абдурахманов провел урок в школе

Шуҳратбек Абдураҳмонов навбатдаги “Ҳоким соати” рукни остидаги ҳаёт дарсларини Андижон шаҳридаги 1440 ўринли 18-умумтаълим мактабида давом этди.

Даставвал 1 синф ўқувчиларига президент совғалари топширилди. Битирувчи синф ўқувчилари  билан ўтказилган машғулот , музокараларга, савол-жавобларга бой бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 23 август куни халқ таълими тизимини ривожлантириш, педагогларнинг малакаси ва жамиятдаги нуфузини ошириш, ёш авлод маънавиятини юксалтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида ҳокимларга мактабларда ҳафтасига камида уч маротаба дарс бериш бўйича қоидани жорий этиш бўйича топшириқ берган эди.

Янгиликлар лентаси
0