11:23 05 Июл 2020
Эфир
  • RUB145.97
  • EUR11411.48
  • USD10173.38
Жамият
Ҳавола олиш
168 0 0

Давлат ёнғин хавфсизлик хизмати республикада 2019 йилнинг ўтган 8 ойи мобайнида содир бўлган ёнғинлар статистикасини эълон қилди.

ТОШКЕНТ, 4 сен – Sputnik. Давлат ёнғин хавфсизлик хизмати республикада 2019 йилнинг ўтган 8 ойи мобайнида содир бўлган ёнғинлар статистикасини эълон қилди.

Статистикада келтирилишича, ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан 2019 йилнинг ўтган 8 ойи давомида ўтказилган профилактик ишлари натижасида 14684 та бино ва иншоотларда ёнғин келиб чиқиш хавфи олди олинган. Содир бўлган ёнғинларни ўчириш вақтида кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида 27 нафар инсонлар қутқарилган, 462 бош уй хайвонлари, 99 хил техникалар, 182 млрд. сўмдан зиёд бино ва иншоотлар қурилмалари ва 78 млрд. сўмдан ортиқ моддий бойликлар сақланиб қолинган.

Республика ҳудудида жами 7439 та ёнғинлар қайд этилиб, ушбу ёнғинларда 76 нафар инсон ҳалок бўлган ва 208 нафар киши тан жароҳати олган. Жами содир бўлган ёнғинларнинг 68,7 фоизи аҳоли яшаш жойларида, 12,6 фоизи тадбиркорлик субъектлари объектларида, 5,7 фоизи транспорт воситаларида ва 1,6 фоизи давлат тасарруфидаги объектларида юзага келган.

Ёнғинларнинг 37,9 фоизи очиқ оловдан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш, 30,4 фоизи электр ускуналаридан фойдаланиш қоидаларини бузилиши, 12,2 фоизи иситиш печларининг носозлиги ёки улардан нотўғри фойдаланиш, 9,4 фоизи болаларнинг шўхлиги ва 4,1 фоизи транспорт воситаларидан фойдаланиш ва тузилиши қоидаларининг бузилишидан содир бўлган.

Маълум қилинишича, фуқароларнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлашга оид билим кўникламаларига эга бўлиб бориши натижасида 2019 йилнинг ўтган 8 ойи давомида содир бўлган ёнғинлар, 2018 йилнинг мос даврига нисбатан 309 тага, ёнғинларда инсонларнинг ҳалок бўлиши 14 тага ва тан жароҳати олиши 45 тага камайган.

Асосий мавзулар