Ўзбекистонда ИҲТ давлатлари робот техникаси танлови ўтказилади

© AP Photo / Mark SchiefelbeinОт рыбы до летучей лисы: Всемирная конференция робототехники в Пекине
От рыбы до летучей лисы: Всемирная конференция робототехники в Пекине - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Президент қарорига мувофиқ, 2019 йилда Ўзбекистонда ИҲТ давлатлари учун “International Robotics Challenge” танлови бўлиб ўтади.

ТОШКЕНТ, 4 сен - Sputnik. Ислом Ҳамкорлиги ташкилотига аъзо бўлган давлатлар иштирокида 2019 йил охирига қадар Ўзбекистонда робот техникаси бўйича танлов бўлиб ўтади. Ушбу ҳақида 4433-сонли президент қарори эълон қилинди.

Бронетраспортер - Sputnik Ўзбекистон
Ўзи отар автомат, сув остида юрувчи робот: ўзбек ҳарбийларининг янги ихтиролари - видео

Қарорда, ёш мутахассисларни 2019-2020 йилллар давомида қарорда белгиланган “Йўл харитаси”га мувофиқ Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида ташкил қилинган Ёшлар академияси фаолиятига жалб қилиш мақсадида ҳам назарда тутилган.

“Ёшларни аниқ фанлар бўйича билимларини янада кучайтириш ҳамда мамлакатимизнинг халқаро ҳамжамиятда нуфузини ошириш мақсадида Ислом Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо мамлакатлар ўртасида “International Robotics Challenge” халқаро робототехника танловини юқори савияда ташкил қилиш”, - дейилган қарорнинг “Йўл харитасида”.

Қарорда шунингдек 1 октябрга қадар танлов ўтказиш дастурини ва таклиф қилинадиган хорижий меҳмонлар рўйхатини тузиш белгиланган.

Ўзбекистон делегацияси ИҲТ ТИВК сессиясида иштирок этади

Эслатиб ўтамиз, ушбу йилнинг март ойида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов 2020 йилда Тошкентда ИҲТнинг фан ва технологияларга бағишланган саммити бўлиб ўтишини эълон қилган эди. Биринчи саммит эма 2017 йилда Остонада бўлиб ўтган эди.

Шунингдек фан ва технологиялар ривожланиш дастурига мувофиқ Ўзбекистонда 2026 йилга қадар ИҲТнинг 6та компьютер марказларидан бири жойлашиши ҳам эълон қилинган эди.  

Маълумот учун ИҲТга 1969 йилда асос солинган,2011 йилда унинг номи ўзгартирилган. Бугунги кунда ушбу ташкилотга 57 мамлакат аъзо бўлган.

Янгиликлар лентаси
0