07:58 22 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB149.01
  • EUR10498.56
  • USD9500.96

Сурхондарёда намунали тўй бўлди - меҳмонлар сони 167 киши

© Пресс-служба хокимията Сурхандарьинской области
Жамият
Ҳавола олиш
62610

Сурхондарё ҳокими ўринбосари ўз никоҳ тўйини намунали равишда ўтказди. Тўйга фақат энг яқин қариндошлар таклиф қилинди.

ТОШКЕНТ, 8 сен – Sputnik. Сурхондарё ҳокимининг Инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Анваржон Орипов ўз никоҳ тўйини намунали тарзда ўтказди, деб хабар қилмоқда вилоят ҳокимияти матбуот хизмати.

“Бугун Термиз шаҳрида  яна бир намунали тўй ўтказилди, “Шоҳсарой” тўйхонасида бўлиб ўтган Анваржон ва Мунисахоннинг никоҳ тўйига 167 нафар киши қатнашди”, - дейилган хабарда.

Хабарда шунингдек тўйда келин ва куёвнинг энг яқин қариндошлари, оила аъзолари иштирок этишгани, тўй ихчам ва дабдабадан холи ўтказилгани ҳамда мезбонларнинг меҳмондўстлик ва хушмуомалалик хислатлари намоён бўлгани айтиб ўтилган.

Асосий мавзулар