12:43 05 Июл 2020
Эфир
  • RUB145.97
  • EUR11411.48
  • USD10173.38
Жамият
Ҳавола олиш
52310

Ўзини “бомж” эмас “волонтёр”  деб ҳис қилиш – бу зўр-ку! Тошкентда бошпанасиз одамлар қаровсиз итларга меҳрибонлик қилишди.

ТОШКЕНТ, 8 сен – Sputnik. Тошкентда иккита ажойиб инсонпарварлик лойиҳалари бор: бири бошпанасиз кишиларга жой ва овқат беришга йўналтирилган, иккинчиси эса - қаровсиз қолган ҳайвонларни сақлаш жойи, деб хабар қилмоқда Insider.uz нашри.

Когда внутри тебя ощущение бомж сменяется на волонтер - это круто

Биринчиси, матбуотда кўпинча “Шелтер” дейилади. У ИИББ томонидан ташкил қилинган бўлиб Бектемирда жойлашган ва унинг фаолиятини подполковник Жафар Амонов юритади.

Когда внутри тебя ощущение бомж сменяется на волонтер - это круто

Иккинчиси эса, Тошкент вилоятида "Майский" посёлкасида жойлашган, “Приют для бездомных животных” дейилади ва уни Ирода Маткаримова етакчилигида ҳайвонларга бефарқ бўлмаган кўнгиллилар ташкил қилган.

Insider.uz
Когда внутри тебя ощущение бомж сменяется на волонтер - это круто

Ана шу иккала лойиҳаларни юритувчи ажойиб инсонлар бир кун эмас бир кун барибир учрашишлари керак эди ва улар учрашишди. Натижада бошпанасиз фуқаролар қаровчисиз қолган ҳайвонлар олдга келишди.

“Ҳайвонлар олдига нафақат бир илож қилиб тирик қолишни истаган фуқаролар, балким олдинга қараб яна бир қадам қўйишни, ўзини кимгадир керак деб ҳис қилишни истайдиган кишилар келди. Ахир ўзини “бомж” эмас “волонтёр”  деб ҳис қилиш – бу жуда зўр-ку!”, - деб ёзади Insider муаллифи.

Уларнинг айримлар сояда итларни силаб ўтирса, бошқалар дарҳол хўжалик ишларида ёрдам беришга киришишди. Итларга сув, овқат бериш, ҳудудни тартибга келтириш ва бошқа ишлар.

Когда внутри тебя ощущение бомж сменяется на волонтер - это круто

Ушбу янгилик Самарқанд воқеалардан сўнг қалбларда пайдо бўлган яраларга ажойиб малҳам бўлди.  Ўзбекистонда ҳайвонларни ўлдирувчилардан кўра, уларга меҳрибонлик қилишга тайёр бўлган одамлар кўпроқ эканлигини кўрсатди, дейилган хабарда.

Когда внутри тебя ощущение бомж сменяется на волонтер - это круто

Асосий мавзулар