10:25 18 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30

АҚШ “Озодлик” радиоси фаолиятини текширади

© Fb
Жамият
Ҳавола олиш
36120

АҚШ Глобал Медиа агентлиги АОКА томонидан келтирилган, “Озодлик” радиосининг ўзбек хизмати фаолияти билан боғлиқ фактларни батафсил ўрганиб чиқишни ваъда берди.

ТОШКЕНТ, 9 сен – Sputnik. Ўзбекистон Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Комил Алламжонов “Озодлик” радиоси томонидан йўл қўйилган бир қатор камчиликлар борасида АҚШ Глобал Медиа агентлигига ўз ташвишини билдирган эди.

АҚШ Глобал Медиа агентлигининг “Озод Европа/Радио Озодлик” радиоси - RFE/RL  директори Жейми Флай Алламжонов баёнотинига изоҳ берди.

“RFE/RLнинг қайта тайинланган президенти ва бош ижрочи директори Жейми Флай «Озод Европа/Радио Озодлик» радиоси ўзбек хизмати фаолияти билан боғлиқ ташвишлар етказилгани учун миннатдорчилик билдирди ва келтирилган фактларни батафсил ўрганишини таъкидлади”, - дейилган хабарда.

Маълумот учун, USAGM – Америка Қўшма Штатлари ҳукуматининг мустақил агентлиги бўлиб, унинг таркибига «Америка овози», «Озод Европа/Радио Озодлик» радиоси (RFE/RL) ва бошқа радиоэшиттириш тузилмалари киради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Комил Алламжонов «Озод Европа/Радио Озодлик» радиоси ўзбек хизматининг иш услубига нисбатан ўз хавотирини билдирган ва ушбу радиоэшиттиришлар ташкилотининг Ўзбекистон билан боғлиқ фаолиятида нохолислик ва нопрофессионаллик мавжудлигини қайд этган эди.

Шунингдек, Агентлик директори «Озодлик» радиоси томонидан алдамчилик билан ахборот йиғиш, аудиоёзувларни сохталаштириш ва «сохта аккаунт»лардан асоссиз маълумотларни тарқатиш учун фойдаланиш ҳолатларини айтиб ўтган эди.

Асосий мавзулар