10:00 18 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30
Портфели

Ўзбекистонда яна 2та янги агентлик ташкил этилди

© Sputnik / Сергей Субботин
Жамият
Ҳавола олиш
10820

Ўзбекистонда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш ҳамда Санитария Эпидемиологик осойишталик агентликлари ташкил этилди.

ТОШКЕНТ, 10 сен – Sputnik. Шу кунларда Ўзбекистонда яна иккита агентлик ташкил этилди, деб хабар қилмоқда Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот телеграм канали.

1.Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлигини

Ўзбекистон президетнининг 9 сентябрда имзоланган 4444-сонли қарорига асосан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлигини ташкил этилди.

Қарорда айтилишига кўра қуйидаги мактаблар ушбу агентликнинг идоравий бўйсунувига ўтказилди:

  • Президент мактаблари;
  • Ижод мактаблари;
  • Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб;
  • Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати;
  • Абу Али Ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернати;

Агентликнинг асосий вазифалари деб президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларда ёшларни аниқлаш, танлаш, ўқитиш ва тарбиялаш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширади ва давлат таълим стандартларини тасдиқлаш – белгиланган.

2.Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги

Президентнинг 9 сентябрь куни имзоланган 5814-сонли фармонига асосан Ўзбекистонда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ташкил этилди.

Фармонда айтилишига кўра, янги Агентлик Соғлиқни сақлаш вазирлигининг санитария-эпидемиология назорати хизмати ташкилотлари ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари  негизида ташкил этилади.

Агентликнинг асосий вазифаси - аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги соҳасида ягона давлат сиёсатини олиб боришдир. Агентлик директори эса бир вақтнинг ўзида Бош давлат санитария врачи ҳисобланади.

Шунингдек, Давлат инспекцияси ва Агентлик ҳузурида юридик шахс ташкил этмасдан бюджетдан ташқари моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармалари ташкил этилди, дейилган қарорда.

Асосий мавзулар