03:59 20 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30
Узбекские милиционеры возле дома

Чилонзорда фуқаро ва ички ишлар ходими ўртасида содир бўлган ҳодиса юзасидан изоҳ берилди

AP Photo / Anvar Ilyasov
Жамият
Ҳавола олиш
137 0 0

Чилонзорда ИИББ ходими ва фуқаро ўртасида аслида нима рўй берган эди? ИИББ ушбу ҳодисага ойдинлик киритди.

ТОШКЕНТ, 10 сен – Sputnik. Интернет тармоғида “Flavio Briattore” тахаллусли фойдаланувчи ундан шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилган ва ҳужжат бўлмаганлиги сабабли уни ички ишлар органлари таянч пунктига йўл олишни талаб қилган профилактика инспекторининг ҳаракатларидан норозилик билдирган ҳолда эълон қолдирди.

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизматининг маълум қилишича, профилактика катта инспектори майор Қориев К. бўлиб ўтган воқеани қуйидагича изоҳлаган.

Қайд этилишича, Чилонзор тумани Г35 массивида жойлашган “Ал Хоразмий” маҳалласининг ҳудудини айланиб чиқиш давомида, 10-сонли уйнинг кириш жойи ёнида турган, кириш эшиги оча олмай, турли кодларни синаётган эркак киши ушбу ҳаракатлари билан ички ишлар органлари ходимида шубҳа ўйғотган. Кимнинг ёнига келгани ҳақидаги саволга фуқаро: “холамникига”, “энаганинг ёнига” каби мужмал жавоб берган. Шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш ҳақидаги илтимосга ҳам аниқ жавоб бермасдан, ходимга: “ўзиз кимсиз?”, “ҳужжатларни нимага асосланиб талаб қиляпсиз?”, “нимага мен ўзим билан паспорт олиб юриши керак?” деган қарама-қарши саволлар бера бошлаган

Шу йўл билан ходимни эмоционал муомалага мажбур қилган 32 ёшли Руслан Ш. суҳбат давомини ўзининг мобиль телефонига тушира бошлаган.

Таъкидланишича, шунга қарамасдан, Тошкент шаҳар ИИББ ходим ўзини намунали тутмаганини ва ортиқча эҳтиросга берилганини тан олади. Ҳозирга вақтда ходимга нисбатан хизмат текшируви олиб борилмоқда.

“Ҳурматли фуқаролар! Ички ишлар органлари ходимлари – сиз каби инсондирлар ва сиз каби турли ҳис-туйғуларни бошдан кечиришади. Аммо уларнинг фаолиятларининг хусусияти шундаки, улар бошқа касб эгаларидан кўпроқ жиноят жабрланувчиларининг, гумонланувчиларнинг, уларнинг қариндошлари ва яқинларининг, ҳамда гувоҳларнинг негатив ҳиссиётларига дуч келишади. Айнан юқоридаги ҳолатга тўхталиб ўтсак. Ўзингизни ходимнинг ўрнига қўйиб кўринг: сиз кўриб қолган нотаниш шахс подъезд эшигини очишга уринаётганидан унинг бу ерда яшамаслиги кўриниб турибди. Сиз қандай йўл тутган бўлардингиз? Сизнинг асосли саволларингизга менсимаган ҳолда савол билан жавоб қайтаришса, нима қилган бўлардингиз?

Ҳуқуқий давлатда фуқаролар ва давлат органлари вакиллари – муносабатлари ҳурматга асосланган тенг шерик, ўзаро боғлиқ элемент ҳисобланадилар. Бизда эса, афсуски, тез-тез давлат органлари ходимларига қарши чиқишнинг гувоҳи бўлиш мумкин. Тошкент шаҳар ИИББ танқидга тайёр, аммо танқид холис ва конструктив бўлиши керак. “Ҳаммаси ёмон бўлганлиги учун ёмон”, “илгари ҳам шундай бўлган... бундан кейин ҳам шундай бўлади” каби ҳужумларнинг ҳеч кимга фойдаси йўқ. Бундан ҳатто муаммосини ҳуқуқий майдонда эмас, интернетга ҳал қилишга уринаётган “танқид” муаллифи учун ҳам фойда йўқ”, - дейилади ИИББ изоҳида.

ИИББ ижтимоий тармоқларда тушунарсиз шахсий эҳтиёжларни қондириш учун ўзни “намойиш” қилиш шарт эмаслигини таъкидлаб ўтган.

Асосий мавзулар