10:37 18 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30
Глава фонда поддержки СМИ задержан в Узбекистане за мошенничество

Тошкентда Саид-Абдулазиз Юсупов иши бўйича суд бошланди

© YouTube
Жамият
Ҳавола олиш
117 0 0

Саид-Абдулазиз Юсупов ЖКнинг 4та банди бўйича - фирибгарлик, талон-тарож қилиш ва пора беришда иштирок этишда айбланмоқда.

ТОШКЕНТ, 10 сен - Sputnik. Тошкент шаҳри Яншобод туман судида Саид-Абдулазиз Юсупов иши бўйича ёпиқ суд мажлиси бошланди, деб хабар қилмоқда Uznews Олий суд хабарига асосан.

Эслатиб ўтамиз, С.Юсупов 2019 йилнинг май ойида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди бўйича (Жуда кўп миқдорда фирибгарлик қилиш) айбланиб ҳибсга олинган эди.

Айни дамда Юсупов ЖКнинг 167 моддаси (Мулкни талон-тарож қилиш), 28, 211 моддалар (пора беришда иштирок этиш) каби жиноятларни содир этишда ҳам айбиланмоқда.

Маълумот учун ҳибсга олингунига қадар С.Юсупов мустақил ОАВларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди директори лавозимида фаолият юритиб келган эди.

Асосий мавзулар