ТОШКЕНТ, 10 сен - Sputnik. Тошкент шаҳри Яншобод туман судида Саид-Абдулазиз Юсупов иши бўйича ёпиқ суд мажлиси бошланди, деб хабар қилмоқда Uznews Олий суд хабарига асосан.
Эслатиб ўтамиз, С.Юсупов 2019 йилнинг май ойида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди бўйича (Жуда кўп миқдорда фирибгарлик қилиш) айбланиб ҳибсга олинган эди.
Айни дамда Юсупов ЖКнинг 167 моддаси (Мулкни талон-тарож қилиш), 28, 211 моддалар (пора беришда иштирок этиш) каби жиноятларни содир этишда ҳам айбиланмоқда.
Маълумот учун ҳибсга олингунига қадар С.Юсупов мустақил ОАВларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди директори лавозимида фаолият юритиб келган эди.