Ўзбекистон импорт автомобиллар "растаможка"си нархини икки бараварга арзонлаштирмоқчи

© Sputnik / Евгения НовоженинаМосковский международный автомобильный салон
Московский международный автомобильный салон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон мамлакатга импорт қилинаётган автомобиллар давлат божи ставкаларини икки бараварга пасайтиришни режалаштирмоқда.

ТОШКЕНТ, 10 сен – Sputnik. Ўзбекистон мамлакатга импорт қилинаётган автомобиллар давлат божи ставкаларини икки бараварга пасайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда "Ўзавтосаноат" вакили Рустам Қодиров сўзларига таяниб Sputnik мухбири хабар қилмоқда.

Как делают автомобили GM Uzbekistan - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ички бозорда енгил автомашина нархларини оширмайди

Қодиров бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги "Адолат" социал-демократик партияси фракциясининг транспорт воситалари учун утилизация йиғими жорий этишни кўзда тутувчи қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган йиғилишида маълум қилган.

"Ўзавтосаноат" вакили сўзларига кўра, утилизация тўловларнинг жорий қилиниши халқ ва истеъмолчилар ўйлаётганидек, нархлар ошишига олиб келмайди.

"Бу йиғимни маҳаллий автомобиль ишлаб чиқарувчиларимиз локализацияни кенгайтириш, ички захираларни ишга солиш орқали ўз бўйнига олади", - деган у.

Шунингдек, Қодиров хорижда ишлаб чиқарилган автомобиллар учун ҳам алоҳида ёндашилаётганини, жумладан, ҳозирда Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси тайёрланган бўлиб, унга кўра Ўзбекистонга импорт қилинаётган автомобилларга давлат божи ставкалари икки бараварга туширилиши режалаштирилаётганини айтган.

"Шу боис утилизация йиғимини жорий этиш маҳаллий ва импорт қилинаётган автомобиллар нархига ҳеч қандай таъсир қилмайди", - деб таъкидлаган "Ўзавтосаноат" вакили.

Янгиликлар лентаси
0