09:36 26 Феврал 2020
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10329.35
  • USD9526.28
Жамият
Ҳавола олиш
83 0 0

Ўзбекистонда судья ва халқ маслаҳатчилари ёши 30 ёшдан 35 ёшгача оширилди.

ТОШКЕНТ, 12 сен - Sputnik.  Бундан буён Ўзбекистонда энг ёш судьялар 35 ёшдан юқори бўлади. Бу ҳақида Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган янги қонуний ҳужжатлар сабаб бўлди.

Хусусан Ўзбекистонда 1993 йилда вабул қилинган “Судлар тўғрисида”ги қонунига бир қатор ўзгаришлар киритилди.

Хусусан, энди судья бўлиш учун номзодлар ёши 35 ёшдан юқори (олдин 30 ёш эди) бўлиши, олий юридик маълумотга ва 5 йиллик меҳнат стажига эга бўлган фуқаро бўлиши керак, дейилган қонунда.

Шунингдек, судьялик лавозимларига биринчи марта тайинланадиган номзодлар Судьялар олий мактабида мажбурий тартибда ўқиши шарт. Ўқиш даврида улар асосий иш жойи бўйича ўртача ойлик иш ҳақи сақланмаган ҳолда меҳнат мажбуриятларини бажаришдан озод этилади, бироқ ўқишнинг бутун даврида иш жойи (лавозими) сақланади.

Ундан ташқари, янги қонун билан Халқ маслаҳатчиларининг ҳам энг кам ёши 30 ёшдан 35 ёшгача оширилди.

 

 

 

Асосий мавзулар